“Шарғункўмир”АЖнинг совғалар бериш ва олиш, бизнес-тадбирларни ташкил этиш ва иштирок этиш, вакиллик харажатларини амалга ошириш сиёсати бўйича семинар
“Шарғункўмир”АЖ “Темир йўл транспорти” ҳамда “Кўмирни қабул қилиш ва юклаш” участкаларида “Шарғункўмир”АЖнинг Коррупцияга курашиш сиёсати , 2024 йил 22 январида №44-сонли буйруқ асосида тасдиқланган Совғалар бериш ва олиш, бизнес-тадбирларни ташкил этиш ва иштирок этиш, вакиллик ҳаражатларини амалга ошириш сиёсати ва бу сиёсатнинг тамоил ва талаблари барча ходимлар учун, уларни эгаллаб турган лавозимидан қатъий назар, амал қилишлари борасида кичик семинар ташкил этилди. Семинарда Коррупцияга қарши курашиш сиёсатини кенг тарғиб этиш мақсадида Манфаатлар тўқнашуви, Одоб-ахлоқ кодекси, коррупциявий холатлар аниқланланганда “Шарғункўмир”АЖнинг алоқа каналлари, телеграм бот ва электрон почта манзиллари жамият расмий веб сайтлари ва телеграм каналларда эълон қилингани борасида хам иштирокчиларга эслатмалар берилди. Жамиятда коррупциявий холатларни бўлмаслиги хар бир жамият ходими Ўзбекистон Республикаси қонунларига риоя этган холда яшаши, иш фаолиятини олиб бориши мақсадга мувофиқлиги бу эса ўз навбатида корхона мухитининг барқарорлиги, ўсиш сурати ва иш самарадорлигининг юқори бўлишига замин яратиши борасида маъруза қилинди. Ишчи-ходимлар ўзлари қизиқган саволларга жавоб олдилар.