Тоғ-кон саноати ва геология вазири Бобир Фарходович Исломов “Шарғункўмир” АЖга ташриф буюрди
Давлатимиз раҳбари томонидан ҳудудларда тошкўмир ёқилғисига бўлган талабни тўлиқ қондириш ва бозорда эркин рақобатни ривожлантириш, ижтимоий соҳа обектларини тошкўмир ёқилғисига ўтказишни жадаллаштириш бўйича топшириқларини ижросини таъминлаш мақсадида 2023 йилнинг 8 апрел санасида Тоғ-кон саноати ва геология вазири Бобир Фарходович Исломов “Шарғункўмир” АЖга ташриф буюрди.
Ташриф доирасида “Шарғункўмир” АЖни модернизация қилиш” инвестиция лойиҳасини жойга чиққан ҳолда танишиб, мавжуд муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Ташриф давомида 1-сонли ер ости усулида тошкўмир қазиб олиш участкаси ҳамда 3-сонли очиқ усулда тошкўмир қазиш участкаларидаги иш жараёнлари билан танишиб кўрсатмалар берилди. Суҳбат давомида “Шарғункўмир” АЖ Ҳисор тоғ тизмасининг Мачитли тоғ ён бағрига жойлашганлиги, конда ягона битта тошкўмир қатлами “қалин” бўлиб тошкўмирнинг қалинлиги 1,0 – 14,0 метр оралиғида бўлиб ўртача 7,0 метрни ташкил этишини ва тошкўмир қатламининг ётиш қиялиги 380-650 градус, ўртача 450 градусни ташкил этиш бўйича маълумот берилди.
Қуйида ташрифга оид фотолавҳаларни кўришингиз мумкин