Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясининг 2023 йил  фаолияти якунлари ва 2024 йилда амалга оширилиши режалаштирилган вазифалари
808 ko'rishlar

Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясининг 2023 йил  фаолияти якунлари ва 2024 йилда амалга оширилиши режалаштирилган вазифалари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2021 йил 16-июндаги ПФ-6247-сон фармони ижроси юзасидан 2024 йил 29 март куни Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясида “Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясининг 2023 йил  фаолияти якунлари ва 2024 йилда амалга оширилиши режалаштирилган вазифалари” мавзусида онлайн матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманда инспекция бошлиғи Б. Гулямов Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси томонидан ўтган 2023 йилда амалга оширилган ишлар 2024 йилда амалга оширилиши режалаштирилган вазифаларга тўхталиб ўтди.

Онлайн матбуот анжуманидан республика марказий оммавий ахборот воситалари вакиллари, соҳа мутахасисслари ҳамда анжуманга қизиқиш билдирган фуқаролар иштирок этишди. Тадбирда таъкидланганидек, инспекция ходимлари томонидан саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳаси бўйича ўтган 2023 йилда хавфли ишлаб чиқариш ва бошқа корхона ва ташкилотларда жами 1445 та давлат назорати, 5924 та назорат-профилактика ишлари ўтказилиб, 47174 та саноат, радиация хавфсизлиги талаблари ва ер ости бойликларидан фойдаланиш ва қоида бузилишлар аниқланди, 22 та корхонада ишлар вақтинча тўхтатилиб,  45 та мумкин бўлиш эҳтимоли бор авариялар олди олинди ва 137 нафар ходимлар хавфли жойлардан чиқарилди ва натижада 82.2 млд. сумдан ортиқ иқтисодий етказилиши мумкин бўлган зарар миқдори олди олинди. 487 та инженер-техник ва раҳбар ходимларга 449 млн. сўмдан ортиқ жарима солинди.      Олиб борилган ишларга қарамасдан, назорат остидаги корхона ва ташкилотларда ўтган 2023 йил ҳолатига умумий 94 та (2022 йил ҳисобот даврида умумий 81 та) бахтсиз ҳодисаларга йўл қўйилиб, булардан 22 таси ўлим билан тугаган, 63 таси оғир ва 9 та гуруҳий жароҳатлар олган 62 та ҳужжат хуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган. 2023 йилда жами 7 та авария (2022 йилда 5 та бўлиб 55.2 млн. сўм эди) содир этилиб, улардан келтирилиган зарар миқдори 15.1 млд.сўмни ташкил этган. 

          Шунингдек,  2024 йилда тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси томонидан амалга ошириладиган асосий вазифалар хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 23 ноябрдаги ПҚ-429-сон қарори (“Ўзбеккосмос”)  ижросини таъминлаш юзасидан 2024 йил  давомида эхтимоли юқори бўлган ноқонуний қазиш ҳолатлари бўйича 894 та объектларда назорат тадбирлари олиб бориш, магистрал газ қувурларининг ҳимоя ҳудудларидаги 2430 та  ноқонуний қурилмаларни бузиш ёки бошқа жойга кўчириш ишлари жойлардаги хокимиятларга амалий ёрдам кўрсатиш. 2024 йилнинг 1 апрелига қадар қадар масофавий назорат қилиш бўйича хорижий тажрибани ўрганиб, жойларда эксперимент ўтказиш. Етакчи иқтисодиёт тармоқларидаги корхоналарнинг саноат хавфсизлиги соҳасида 320 нафар ходимларни ўқитиш ва билимини текшириш.  Техноген хавфи юқори бўлган 10 та хавфли ишлаб чиқариш объектларига кадастр паспортларини тузиш ва умумий давлат кадастр электрон тизимига жойлаштириш.  Инспекция томонидан саноат хавфсизлиги сохасида эксперт ташкилоти сифатида аккредитациядан ўтган мавжуд 38та ташкилотдан 4 тасини иш фаолиятини ўрганиб чиқиб, эксперт ташкилоти фаолиятини янада ривожлантириш бўйича қайта аккредитациядан ўтказиш.

Халқаро майдонда Ўзбекистон Республикаси нуфузини янада ошириб боришда МАГАТЭ, Евратом ва бошқа халқаро ташкилотлар билан 17 та келишув ва 5 та битимларни юқори савияда фаоллик билан бажарилишини тўлиқ таъминлаш ҳамда соҳага доир бошқа қатор вазифаларни амалга ошириш белгилангани айтиб ўтилди. Анжуман якунида инспекция бошлиғи ва масъул ходимлар журналистларнинг мавзу юзасидан қизиқтирган саволларига жавоб бердилар.

Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясининг рамий веб-сайти ва ижтимоий тармоқдаги маълумотлари асосида тайёрланди