Саноат тараққиёти. “ШАРҒУНКЎМИР” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИДА МОДЕРНИЗАЦИЯ ИШЛАРИ ТУГАТИЛИБ, ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Саноат тараққиёти. “ШАРҒУНКЎМИР” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИДА МОДЕРНИЗАЦИЯ ИШЛАРИ ТУГАТИЛИБ, ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Бугун 26 декабрь куни Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида жойлашган мамлакатимизнинг энг йирик кўмир конларидан бири ҳисобланган “Шарғункўмир” акциядорлик жамиятида амалга оширилган модернизация ишлари тўлиқ тугатилиб, фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан “Шарғункўмир” акциядорлик жамиятида тантанали очилиш маросими ташкил этилди.

Унда Тоғ-кон саноати ва геология вазири Бобир Фархадович, Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов, Сариосиё туман ҳокими, Абдуқодир Донаев, “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Зуфар Нарзуллаев, бошқарма бошқилари, темирйўлчи мухатассислар ҳамда “Шарғункўмир” акциядорлик жамияти раҳбарияти ва ишчи-ходимлари иштирок этишди.

Маълумки, Ўзбекисон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 январдаги ““Шарғункўмир” АЖни модернизация қилиш ва лойиҳа қувватини йилига 900 минг тоннагача тошкўмир қазиб олишга етказиш инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ корхонада катта қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Барча цехлар қайта реконструкция қилиниб, янгилари барпо этилди. Шунга мувофиқ, “Шарғункўмир” акциядорлик жамиятини Модернизация қилиш бўйича мазкур йирик инвестиция лойиҳасининг буюртмачиси сифатида Хитойнинг “China Railway Tunnel Group Co., Ltd.” ва “China Coal Technology & Engineering Group Corp. компаниялари билан ўзаро ҳамкорлик шартномалари имзоланди. Лойиҳанинг умумий қиймати 105,5 миллион АҚШ долларини ташкил этди. Шу жумладан, 89,8 миллион АҚШ доллари эса бевосита Хитой Халқ Ресубликасининг Эксимбанки ҳисобидан олинди.

Ажратилган маблағлар ҳисобига юқори иш унумдорлигига эга замонавий ускуналарни жорий этган ҳолда корхонанинг техник ва технологик базасини қайта янгилаш ҳамда ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, шу билан бир қаторда кўмир қазиб олиш ҳажмини йилига 900 минг тоннагача ошириш имкониятини яратиш кўзда тутилган. Бунинг натижаси ўлароқ, кўмир қазиб олиш таннархини сезиларли камайтиради.

Жорий йилнинг январь ойида Президентимиз Шавкат Мирзиёев кўмир ва уран ишлаб чиқаришни кенгайтиришга қаратилган лойиҳалар тақдимоти билан танишиб, мамлакатимиз иқтисодиёти ва аҳоли ўсиши билан энергия қувватларига талаб ошиб бораётганига алоҳида эътибор қаратилганди.

Ушбу эҳтиёжни таъминлаш учун барча манбалар қатори кўмир қазиб олиш ҳажми кенгайтирилгани ва охирги беш йилда бу кўрсаткич йилига 4 миллион тоннадан 5 миллион 300 минг тоннага оширилди.

Ҳисоб-китобларга кўра, юртимиз ҳудудида қарийб 2 миллиард тонна кўмир захиралари мавжуд. Давлатимиз раҳбари бу салоҳиятдан самарали фойдаланиб, кўмир қазиб олиш ҳажмини изчил ошириш вазифасини қўйган эди.

Тақдимотда шу борада қилинаётган ишлар ҳақида ахборот берилди. Хусусан, жорий йилда “Шарғункўмир” акциядорлик жамиятини модернизация қилиш лойиҳаси якунланади. Ҳозирги кунда лойиҳа доирасида ер ости қурилиш ишлари тўлиқ якунланди. Тоғ-кон ускуналарининг 90 фоизи олиб келинди. “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти маблағлари ҳисобидан “Шарғункўмир” акциядорлик жамиятидан 10-сонли штольня саноат майдонигача 23.998 п.метр темир йўл излари ётқизилди. Лойиҳа тўлиқ амалга оширилганидан кейин юртимизда юқори сифатли кўмир қазиб олиш қуввати 900 минг тоннагача ошади.

Президентимиз “Шарғун” ва “Бойсун” конларини ўзлаштириш орқали юқори сифатли кўмир ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш имконияти борлигини кўрсатиб ўтдилар. Бу конларга инвесторларни жалб қилиб, янги лойиҳаларни амалга ошириш зарурлигини таъкидлади.

Дарвоқе, соҳани ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар натижасида сўнгги 5-6 йилларда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 52 фоизга ошганлигини кўришимиз мумкин. Ушбу мақсадларга эришишда қабул қилинган тегишли Президент фармон ва қарорлари, улар доирасида қабул қилинган тартиблар натижасида “Шарғункўмир” акциядорлик жамиятида ҳақиқий ривожланиш босқичлари бошланди. Бу асосий кўрсаткичларнинг йилдан-йилга ўсиши билан ўз исботини топмоқда.

Бугунги кунда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти тасарруфидаги “Шарғункўмир” акциядорлик жамиятида 40-50° иссиқлик қувватига эга, темирни ҳам эритишга қодир бўлган 5200 дан 8100 ккал/кг миқдори ва сифати жиҳатидан ўта юқори бўлган кўмир маҳсулоти қазиб олинмоқда. Биргина Шарғун конининг ўзида кўмирнинг баланс захираси 33 миллион тоннани ташкил этмоқда. Статистик маълумотларга назар солсак, 1958 йилдан 2022 йилга қадар қазиб олинган кўмир 9,3 миллион тоннани ташкил этган бўлса, бугунги кунгача бўлган тарихда энг юқори кўмир қазиб олиш кўрсаткичлари 2019 йилда 245 минг тонна, 2020 йилда 264 минг тонна, 2021 йилда 275 минг тонна ва 2022 йилда 282 минг тоннани ташкил этди. Ишлаб чиқариш ҳажмининг йилдан-йилга ўсиб бориши Жамиятнинг молиявий аҳволини яхшиланишига ва кўмир қазиб олиш таннархини пасайишига сабаб бўлмоқда.

Модернизация лойиҳаси якунига етказилгани туфайли корхонадаги ишчи-ходимлар сонини 536 нафардан 1015 нафаргача етади. Қўшимча беш юзга яқин янги иш ўринлари яратилиб, аҳоли бандлигини таъминланади.

“Шарғункўмир” АЖ маъмурияти

Қуйида тадбирдан олинган фотолавҳалар билан танишишингиз мумкин