Расмий муносабат
Ижтимоий тармоқлардан келиб тушган мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Лавозим йўриқномаси талаблари асосида ходимнинг маълумоти, иш стажи ва ишчанлик қобилияти инобатга олинган ҳолда “Шарғункўмир” АЖда ходимлар лавозимли иш ўринларига тайинланади. Ходимларни бошқариш бўлими бошлиғи лавозимига олий маълумотли ёки ўрта махсус юридик маълумотга ва камида беш йил иш стажига эга бўлган шахс тайинланиши лавозим йўриқномасида қатъий белгилаб қўйилган. Ходимларни бошқариш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган А.Аббасов олий маълумотга эга ва ушбу лавозимга тайинланганига қадар 14 йил иш стажига эга бўлган.
Кадрлар бўйича катта инспектор Н.Хонова 1998 йилдан буён, кадрлар тайёрлаш бўйича катта инспектор Г.Нормуротова 1996 йилдан буён, Харбий хизматга алоқадор шахсларни ҳисобга олиш ва бронлаш бўйича инспектор Н.Мухаммадиева 2009 йилдан буён ходимларни бошқариш бўлимида фаолият юритиб келишмоқда. Уларнинг маълумоти ва иш стажи лавозим йўриқномаси мажбуриятлари талабларига тўлиқ мос равишда.
Ходимларни бошқариш бўлимида архивариус лавозимига мутахассислигидан ва иш стажидан қатъий назар ўрта махсус маълумотга эга бўлган шахс тайинланиши белгиланган. М.Сурхонова ўрта махсус маълумотга эга ва ҳозирги кунда Термиз иқтисодиёт ва сервис университетида иқтисодиёт йўналиши (сиртқи) бўйича 2 босқич талабаси ҳисобланади.
“Шарғункўмир” АЖ маъмурияти