Байрамингиз муборак бўлсин, азиз тиббиёт ходимлари!
Ҳаммамизга маълумки, 2006-йил 12 сентябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Тиббиёт ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ ҳар йили ноябр ойининг иккинчи якшанбаси мамлакатимизда “Тиббиёт ходимлари куни” байрами сифатида кенг нишонланиб келмоқда. Ўтиб кетган бутун дунёда пандемия шароитида жасорат кўрсатиб, хизмат қилган шифокорларнинг ишлари таҳсинга лойиқ. Шифокор касби шарафли, меҳнати эса улуғдир! Чунки, уларнинг маҳорати, малакаси, масъулиятлилиги, инсонларнинг ҳаёти ва тақдирида ўрин эгаллайди. Сиз каби жонкуяр тиббиёт ходимлари меҳнати ила инсонларнинг хаёти асралади, саломатлиги мустаҳкамланади. Саломатлик инсон учун улуғ неъмат.
Шу сабабли ҳам шифокорлик касблар ичра энг шарафлиси дея, эътироф этилади. Дарҳақиқат, инсон ҳаётига даҳлдор бўлган ўта масъулиятли касбни зиммасига олган, бу йўлда фидойилик билан меҳнат қилиб келаётган ҳар бир тиббиёт ходими эъзозга муносибдир. Жамиятимизнинг барча соҳалари қаторида, мамлакатимизда тиббиётнинг ривожланиши, халқимизнинг сифатли тиббиёт хизматларидан фойдаланишлари, шифокорларнинг билимлари, кўникмалари, маҳоратларини оширишлари учун кенг имкониятлар яратиб келинмоқда. Мухтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёэв “Биз барча соҳалардан ҳам тиббиёт соҳасига алоҳида эътибор кўрсатдик. Чунки бош мақсадимиз – халқ саломатлигини сақлаш, соғлигини янада мустаҳкамлаш” – деб таъкидлагани сўзларимизнинг исботидир. Шу билан бирга “Шарғункўмир” АЖ тиббиёт ходимлари учун ҳам барча шароитлар яратилган. Кончилар ер остида ишлаб, туну-кун меҳнат қилишади, “Шарғункўмир” АЖда фаолият юритаётган барча тиббиёт ходимлари ишчи-ходимларнинг саломатлигига эътибор беришади. “Шарғункўмир” АЖ касаба уюшма қўмитаси томонидан бир нечта ходимларнинг соғлигини тиклаш мақсадида санаторияларга, шифохоналарга юборилди.
Шу муносабат билан Сиз азизларни ўз касбига фидойи бўлган касб эгаларини – Темирйўл тизимида ҳамда “Шарғункўмир” АЖ да фаолият юритиб келаётган тиббиёт ходимларини, “Тиббиёт ходимлари куни” касб байрами билан “Шарғункўмир” АЖ маъмурияти ва Касаба уюшма қўмитаси номидан чин юракдан самимий қутлаймиз ва халқ саломатлиги йўлидаги ишларингиз ҳамиша бардавом бўлишини, тилаймиз! Албатта, барчангизга, соғлик саломатлик, узоқ умр, оилавий бахт ва улкан марраларни забт этишингизга тилакдошмиз! Байрамингиз муборак бўлсин!