«Шарғункўмир» АЖ  2021 йилда  асосий ишлаб чиқариш, молиявий фаолияти кўрсаткичлари бажарилиши  ва амалга оширилган ишлар бўйича

М А Ъ Л У М О Т

I. 2021 йилда  асосий ишлаб чиқариш кўрсаткичлари:

Корхонанинг асосий фаолияти кўмир қазиб чиқариш ва сотиш ҳисобланиб, 2021 йилда  режа бўйича белгиланган 332,0 минг  тонна  ўрнига  258,0  минг  тонна  кўмир  қазиб  олиниб  режага нисбатан  77,7 фоизга бажарилди. Ўтган  йилнинг мос даврида 246,8 минг тонна кўмир қазиб чиқарилган бўлиб ўсиш суръати 104,6 фоизни  ташкил қилди. Шахтанинг бугунги кунгача бўлган тарихида энг юқори кўмир қазиб олиш кўрсаткичи 2021 йилда эришилди.

Кўмир қазиб олиш режасининг бажарилмай қолишига асосий сабаблар, “Шарғункўмир” АЖни модернизация қилиш” инвестиция лойиҳаси           2021 йилнинг июлида ишга туширилиб, йил якунига қадар лойиҳа доирасида 180,0 минг тонна кўмир қазиб олиш режалаштирилган эди. Аммо лойиҳани амалга ошириш жараёнида дуч келаётган муаммолардан бири, бу  қурилиш объекти худудига етказиб берилаётган ташқи электр таъминоти қуввати етмаслигидир. Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ  ўз маблағлари ҳисобидан “Шарғун” нимстанциясидан 10-сонли штолня ҳудудигача 12,3 км узунликдаги икки занжирли ҳаво электр линиясини ҳамда шу ҳудудда 110/6 кВли нимстанция қуриш ишлари ҳозирги кунга қадар бошланмаганлиги ва 15-сонли ер ости усулида кўмир қазиб олиш штольнясида геологик хатоликлар туфайли кўмир қазиб олиш тўхтатилиб, 2021 йил май-сентябрь ойларида янги 13-сонли ер ости штольняда тоғ-кон тайёрлов ишлари олиб борилди.  

Кўмирни  устки  қатламини  очиш  (вскрыша)  ишлари  режадаги 760,0 минг  куб  ўрнига  амалда  1310,4 минг  кубга режага  нисбатан 172,4 фоизга бажарилди.

“Шарғункўмир” АЖни модернизация қилиш” инвестиция лойиҳасини ишга тушириш 2021 йил июль ойида амалга ошмаганлиги  сабабли очиқ усулда кўмир қазиб олиш ҳажми 80,0 фоиз га оширилди.

Лаҳм ўтиш ишлари режадаги 3 700,0  погона метр ўрнига амалда         3 691,0 погона метрга режага нисбатан  99,8 фоизга бажарилди.

Ёқилғи  ортиш  бўйича  режада белгиланган 332,0 минг тонна ўрнига 262,1 минг тонна ортилиб режага нисбатан 78,9 фоизга бажарилди. Ўтган йилнинг мос даврида 242,7 минг тонна бўлиб ўсиш суръати 108,0 фоизни  ташкил  қилди.

Қора  металл  парчалари  топшириш  режаси  130,0  тонна  бўлиб             2021 йилда  130,6  тонна  топширилиб  белгиланган  топшириқ 100,5 фоизга  бажарилди.

II. Молиявий натижалар:

2021 йилда  корхонанинг жами даромадлари 97 400,3 млн. сўм  бўлиб ўтган  йилнинг мос  даврига нисбатан  23 803,5 млн. сўмга  ёки 32,3 фоизга ошган (2020 йилда  73 596,8 млн.сўм ни ташкил қилган).

Даромадлар ёйилмаси  қуйидагилардан  иборат:

  • Кўмир маҳсулоти сотишдан даромад (73 039,5 млн.сўм) – 75,0 фоиз
  • Темир йўл хизматидан даромад (21 008,7 млн.сўм) – 21,6 фоиз
  • Бошқа даромадлар (3 352,1 млн.сўм) – 3,4 фоиз

Жами харажатлар 91 417,2 млн.сўм ни ташкил қилиб, 2020 йилга нисбатан  19 064,3 млн. сўм ёки 26,3 фоизга ошган (2020 йилда  – 72 352,9 млн.сўм), шундан:

– Йил бошидаги тайёр маҳсулот қолдиғи таннархи-3 060,4 млн.сўм.

– Ишлаб чиқариш харажатлари 51 251,8 млн.сўмни 2020 йилга нисбатан  ишлаб чиқариш ҳажми 4,6 фоизга  ошганлиги сабабли    харажатлар  744,8 млн.сўмга  ошган. (2020 йилда– 50 507,1 млн.сўм);

Ойлик иш ҳақининг ўтган йилнинг мос даврида ошишига асосий сабаб 2021 йилнинг февраль ойида ойлик иш ҳақи ўртача 15,0 фоизга ва  сентябр ойида 10 фоизга  оширилди.  

  Бундан ташқари очиқ усулда кўмир қазиб олиш участкаларида олдин ер ости усулида қазиб олинган штолнялардан қайта фойдаланганлик,  карьер йўлларининг талабга жавоб бермаслиги ва  ҳозирги кунда фақат ўта оғир тоғ жойларидан  кўмир қазиб олинаётганлиги ва 15-сонли ер ости усулида кўмир қазиб олиш штольнясида геологик хатоликлар туфайли кўмир қазиб олиш тўхтатилиб, 2021 йил май-сентябрь ойларида янги 13-сонли ер ости штольняда тоғ-кон тайёрлов ишлари олиб борилганлиги ҳисобига портлатиш ишлари учун харажатлар ошиб кетди.

– Ишлаб чиқариш таннархи 1 тонна кўмир учун -198 620 сўмни ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан  6 055 сўм ёки 3,0 фоизга пасайтиришга эришилди. (2020 йилда – 204 675 сўм).

– Ҳисобот даври охирида тайёр маҳсулот қолдиғи таннархи                    -2 181,8 млн.сўмни ташкил этди.

– Давр харажатлари 39 286,7 млн.сўм ни  ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан  15 989,0 млн.сўм ёки 68,6 фоизга ошган  (2020 йилда  – 23 297,7 млн.сўм).

Давр харажатларининг ошиб кетишига асосий сабаб сотиш харажатларида 2020 йилда темир йўл хизмати харажатлари қўшилмаган. 2021 йилда темир йўл хизмати харажатлари -21 018,1 млн.сўмни ташкил қилди.

Лизинг шартномаси орқали олинган махсус ер ости техникаларининг фоиз харажатлари -522,5 млн.сўмни ташкил қилди.

Барча солиқ ва бошқа бюджет тўловлари тўлангандан кейин корхонанинг 2021 йилдаги соф фойдаси 9 279,6 млн.сўм режалаштирилган бўлиб амалда  4 523,1 млн.сўмни ташкил этди. Соф фойданинг кутилган прогнозга нисбатан 51,0 фоизга ёки 4 756,5 млн. сўмга камайишига сабаб  ишлаб чиқариш ҳажмининг прогнозга нисбатан  22,3 фоизга ёки 74,0 минг тоннага кўмир қазиб олиш режаси бажарилмай қолгани ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ буйруғига асосан корхона ишчи ходимларига озиқ овқат учун 490,0 минг сўмдан ҳар ойлик  қўшимча ҳақ тўлаш йўлга қўйилди. (2021 йилда 2 379,1 млн.сўм тўланган) Бу харажатлар прогноз харажатларда кўзда тутилмаган.

Ҳисобот даврида ишлаган  ходимларнинг  ўртача сони 517  киши бўлиб  уларга  иш  ҳақи  фонди  ҳисобидан  28 182,9 млн  сўм  миқдорида  иш ҳақи  тўлаб  берилган.  Натижада   корхона   ходимларининг  ўртача   иш  

ҳақи  4 540 506 сўмни ташкил қилиб 2020 йилга   нисбатан  962 236  сўмга ёки  26,9 фоизга ошишига эришилган.

 Иш  унумдорлиги  2020 йилда  ҳар бир ходимга  қазиб  чиқарилган  кўмир  миқдори  447,4 тоннани  ташкил  қилган  бўлса, 2021 йилда  бу кўрсаткич  498,9 тоннага етказилди.

  1. 2021 йилда амалга оширилган ишлар:

  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 январдаги “Шарғункўмир” АЖни модернизация қилиш ва лойиҳа қувватини йилига 900 минг тоннагача тошкўмир қазиб олишга етказиш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2727-сон қарорига асосан умумий қиймати – 105,5 млн. доллари (корхонанинг ўз маблағи 15,7 млн.доллари, Хитой Эксимбанки заёми – 89,8 млн.  доллари), жумладан тоғ-кон транспортлари ва бошқа ускуналарга – 34,2 млн. доллари, қурилиш-монтаж ишларига – 56,8 млн. доллари ва бошқа харажатларга    – 14,5 млн. доллари. Шундан:  Лойиха ишлари учун 3,4 млн. доллари, инвест лойиха давридаги молиявий харажатлар 7,8 млн. доллари ва буюртмачининг лойиха давридаги харажатлари 3,3 млн. долларлик инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда. Ҳозирги кунда ер ости қурилиш ишлари  тўлиқ якунланди. Тоғ- кон ускуналарининг 90 фоизи олиб келинди. Ҳозирги кунда лойиҳа доирасида 85 фоиз маблағлар ўзлаштирилган.

Лойиҳа тўлиқ ишга туширилиши натижасида, “Шарғункўмир” АЖ томонидан йилига 900 минг тонна юқори калориялик (5200-8100 Ккалл) сифатли тошкўмир маҳсулотлари истеъмолчиларга етказиб берилади. 500 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилади. Бундан  ташқари Шарғун шаҳридан       10 сонли штольня ҳудудигача 24,0 км темир йўл линиясини қурилиши ва ер ости усулида механизациялаштирилган технология асосида кўмир қазиб олиш  ҳисобига кўмир қазиб чиқариш таннархини пасайтиришга эришилади.

«Шарғункўмир» АЖ  2021 йил  9 ойликда  асосий ишлаб чиқариш,молиявий фаолияти кўрсаткичлари бажарилиши  ва амалга оширилган ишлар бўйича

М А Ъ Л У М О Т

I. 2021 йилнинг 9 ойликда  асосий ишлаб чиқариш кўрсаткичлари:

Корхонанинг асосий фаолияти кўмир қазиб чиқариш ва сотиш ҳисобланиб, 2021 йил  9 ойликда  режа бўйича белгиланган 215,0 минг  тонна  ўрнига  197,2  минг  тонна  кўмир  қазиб  олиниб  режага нисбатан  91,7 фоизга бажарилди. Ўтган  йилнинг мос даврида 184,7 минг тонна кўмир қазиб чиқарилган бўлиб ўсиш суръати 106,8 фоизни  ташкил қилди.

Кўмирни  устки  қатламини  очиш  (вскрыша)  ишлари  режадаги 664,0 минг  куб  ўрнига  амалда  987,9 минг  кубга режага  нисбатан 148,8 фоизга бажарилди.

Лаҳм ўтиш ишлари режадаги 2 905,0  погона метр ўрнига амалда 2670,0 погона метрга режага нисбатан  91,9 фоизга бажарилди.

Ёқилғи  ортиш  бўйича  режада белгиланган 214,8 минг тонна ўрнига 208,5 минг тонна ортилиб режага нисбатан 97,1 фоизга бажарилди. Ўтган йилнинг мос даврида 192,0 минг тонна бўлиб ўсиш суръати 108,6 фоизни  ташкил  қилди.

Қора  металл  парчалари  топшириш  режаси  100,0  тонна  бўлиб жорий  йилнинг  9 ойлигида  100,6  тонна  топширилиб  белгиланган  топшириқ 100,6 фоизга  бажарилди.

II. Молиявий натижалар:

2021 йил  9 ойликда  корхонанинг жами даромадлари 78 334,0 млн. сўм  бўлиб ўтган  йилнинг мос  даврига нисбатан  20 192,1 млн. сўмга  ёки 34,7 фоизга ошган (2020 йилнинг 9 ойлигида  58 141,9 млн.сўм ни ташкил қилган).

Даромадлар ёйилмаси  қуйидагилардан  иборат:

  • Кўмир маҳсулоти сотишдан даромад (59 118,6 млн.сўм) – 75,5 фоиз
  • Темир йўл хизматидан тушган даромад (16 370,6 млн.сўм) – 20,9 фоиз
  • Бошқа даромадлар (2 844,8 млн.сўм) – 3,6 фоиз

Жами харажатлар 70 430,5 млн.сўм ни ташкил қилиб, 2020 йилга нисбатан  15 227,5 млн. сўм ёки 27,6 фоизга ошган (2020 йилнинг 9 ойлигида  – 55 203,0 млн.сўм), шундан:

– Йил бошидаги тайёр маҳсулот қолдиғи таннархи-3 060,4 млн.сўм.

– Ишлаб чиқариш харажатлари 38 049,1 млн.сўмни 2020 йилнинг         9 ойлигида  ишлаб чиқариш ҳажми      6,8 фоиз  ошган бўлсада   харажатлар  13,1 млн.сўм  ошган. (2020 йилнинг 9 ойлигида  – 38 036,0 млн.сўм);

Ойлик иш ҳақининг ўтган йилнинг мос даврида ошишига асосий сабаб 2021 йилнинг февраль ойида ойлик иш ҳақи ўртача 15,0 фоизга  оширилди ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ буйруғига асосан корхона ишчи ходимларига озиқ овқат учун 490,0 минг сўмдан ҳар ойлик  қўшимча ҳақ тўлаш йўлга қўйилди. (2021 йил 9 ойлигида 1746,50 млн.сўм тўланган)

  Бундан ташқари очиқ усулда кўмир қазиб олиш участкаларида олдин ер ости усулида қазиб олинган штолнялардан қайта фойдаланганлик,  карьер йўлларининг талабга жавоб бермаслиги ва  ҳозирги кунда фақат ўта оғир тоғ жойларидан  кўмир қазиб олинаётганлиги ва 15-сонли ер ости усулида кўмир қазиб олиш штольнясида геологик хатоликлар туфайли кўмир қазиб олиш тўхтатилиб, 2021 йил май-сентябрь ойларида янги 13-сонли ер ости штольняда тоғ-кон тайёрлов ишлари олиб борилганлиги ҳисобига портлатиш ишлари учун харажатлар ошиб кетди.

– Ишлаб чиқариш таннархи 1 тонна кўмир учун -192 933 сўмни ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан  12 979 сўм ёки 6,3 фоизга пасайтиришга эришилди. (2020 йилнинг 9 ойлигида – 205 912 сўм).

– Ҳисобот даври охирида тайёр маҳсулот қолдиғи таннархи                    -708,6 млн.сўмни ташкил этди.

– Давр харажатлари 30 029,6 млн.сўм ни  ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан  12 404,7 млн.сўм ёки 70,4 фоизга ошган  (2020 йилнинг 9 ойлигида  – 17 624,8 млн.сўм).

Давр харажатларининг ошиб кетишига асосий сабаб сотиш харажатларида 2020 йилда темир йўл хизмати харажатлари қўшилмаган. 2021 йилнинг 9 ойлигида темир йўл хизмати харажатлари -16 411,7 млн.сўмни ташкил қилди.

Лизинг шартномаси орқали олинган махсус ер ости техникаларининг фоиз харажатлари -101,7 млн.сўмни ташкил қилди.

Барча солиқ ва бошқа бюджет тўловлари тўлангандан кейин корхонанинг 2021 йилнинг 9 ойликдаги соф фойдаси 4 761,1 млн.сўм режалаштирилган бўлиб амалда  6 620,4 млн.сўмни ташкил этмоқда. Соф фойданинг кутилган прогнозга нисбатан ошиб кетиши ўтган йилга нисбатан харажатларни оптималлаштириш, 2020 йилда тоғ-кон тайёрлов ишларининг амалга оширилиши  натижасида янги 13-сонли ва 15-сонли штолняларнинг очилиб ишга туширилиши билан изоҳланади. 2020 йилда 15-сонли штольня ва 13-сонли штолняларда мос равишда  215 п.м ва 120 п.м катта ўлчамдаги кон лаҳмларини ўтиш (проходка) ишлари бажарилиши учун тоғ-кон асбоб-ускуналари, темир мустаҳкамлагичлар (СВП-22) ва ёғоч маҳсулотлари сарфланди. Тоғ-кон тайёрлов ишларининг амалга оширилиши натижасида 2021 йилда ўз самарасини берди ва 2021 йил I ярим йилликда ер ости усулида 31,5 минг тонна сифатли кўмир маҳсулоти қазиб чиқаришга эришилди.

Ҳисобот даврида ишлаган  ходимларнинг  ўртача сони 523  киши бўлиб  уларга  иш  ҳақи  фонди  ҳисобидан  20 748,1 млн  сўм  миқдорида  иш ҳақи  тўлаб  берилган.  Натижада   корхона   ходимларининг  ўртача   иш  

ҳақи  4 408 860 сўмни ташкил қилиб 2020 йилнинг 9  ойлигига   нисбатан  911 109  сўмга ёки  26,0 фоизга ошишига эришилган.

Иш  унумдорлиги  2020 йилнинг 9  ойлигида  ҳар бир ходимга  қазиб  чиқарилган  кўмир  миқдори  334,2 тоннани  ташкил  қилган  бўлса, 2021 йилнинг 9  ойлигида  бу кўрсаткич  377,2 тоннага етказилди.

  1. 2021 йилнинг 9 ойлигида амалга оширилган ишлар:

– Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 январдаги “Шарғункўмир” АЖни модернизация қилиш ва лойиҳа қувватини йилига 900 минг тоннагача тошкўмир қазиб олишга етказиш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2727-сон қарорига асосан умумий қиймати – 105,5 млн. АҚШ доллари (корхонанинг ўз маблағи 15,7 млн. АҚШ доллари, Хитой Эксимбанки заёми – 89,8 млн. АҚШ доллари), жумладан тоғ-кон транспортлари ва бошқа ускуналарга – 34,2 млн. АҚШ доллари, қурилиш-монтаж ишларига – 56,8 млн. АҚШ доллари ва бошқа харажатларга – 14,5 млн.АҚШ доллари. Шундан:  Лойиха ишлари учун 3,4 млн.АҚШ доллари, инвест лойиха давридаги молиявий харажатлар 7,8 млн.АҚШ доллари ва буюртмачининг лойиха давридаги харажатлари 3,3 млн.АҚШ долларлик инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда. Ҳозирги кунда ер ости қурилиш ишлари  тўлиқ якунланди. Тоғ- кон ускуналарининг 70 фоизи олиб келинди.

Лойиҳа тўлиқ ишга туширилиши натижасида, “Шарғункўмир” АЖ томонидан йилига 900 минг тонна юқори калориялик (5200-8100 Ккалл) сифатли тошкўмир маҳсулотлари истеъмолчиларга етказиб берилади. 500 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилади. Бундан  ташқари Шарғун шаҳридан 10 сонли штольня ҳудудигача 21.8 км темир йўл линиясини қурилиши ва ер ости усулида механизациялаштирилган технология асосида кўмир қазиб олиш  ҳисобига кўмир қазиб чиқариш таннархини пасайтиришга эришилади.

«Шарғункўмир» АЖ 2021 йил  I ярим йилликда  асосий ишлаб чиқариш,молиявий фаолияти кўрсаткичлари бажарилиши  ва амалга оширилган ишлар бўйича

М А Ъ Л У М О Т

  1. 2021 йилнинг I ярим йиллигида асосий ишлаб чиқариш кўрсаткичлар:

Корхонанинг асосий фаолияти кўмир қазиб чиқариш ва сотиш ҳисобланиб, 2021 йил  I ярим йилликда    режа бўйича белгиланган 96,0 минг  тонна  ўрнига  134,2  минг  тонна  кўмир  қазиб  олиниб  режага нисбатан  139,8 фоизга бажарилди. Ўтган  йилнинг мос даврида 105,3 минг тонна кўмир қазиб чиқарилган бўлиб ўсиш суръати 127,5 фоизни  ташкил қилди.

Кўмирни  устки  қатламини  очиш  (вскрыша)  ишлари  режадаги 552,0 минг  куб  ўрнига  амалда  670,2 минг  кубга режага  нисбатан 121,4 фоизга бажарилди.

Лаҳм ўтиш ишлари режадаги 2 050,0  погона метр ўрнига амалда 2039,0 погона метрга режага нисбатан  99,5 фоизга бажарилди.

Ёқилғи  ортиш  бўйича  режада белгиланган 95,5 минг тонна ўрнига 147,4 минг тонна ортилиб режага нисбатан 154,4 фоизга бажарилди. Ўтган йилнинг мос даврида 107,7 минг тонна бўлиб ўсиш суръати 136,9 фоизни  ташкил  қилди.

Қора  металл  парчалари  топшириш  режаси  68,0  тонна  бўлиб жорий  йилнинг  ярим йилликда 68,6  тонна  топширилиб  белгиланган  топшириқ 101,0 фоизга  бажарилди.

II. Молиявий натижалар:

2021 йил  I ярим йилликда    корхонанинг жами даромадлари 55 195,2 млн. сўм  бўлиб ўтган  йилнинг мос  даврига нисбатан  23 860,3 млн. сўмга  ёки 76,1 фоизга ошган (2020 йилнинг I ярим йилликда    31 335,0 млн.сўм ни ташкил қилган).

Даромадлар ёйилмаси  қуйидагилардан  иборат:

  • Кўмир маҳсулоти сотишдан даромад (41 384,5 млн.сўм) – 75,0 фоиз
  • Темир йўл хизматидан тушган даромад (11 502,8 млн.сўм) – 20,8 фоиз
  • Бошқа даромадлар (2 308,0 млн.сўм) – 4,2 фоиз

Жами харажатлар 49 118,3 млн.сўм ни ташкил қилиб, 2020 йилга нисбатан  15 483,7 млн. сўм ёки 46,0 фоизга ошган (2020 йилнинг I ярим йилликда – 33 634,6 млн.сўм), шундан:

– Йил бошидаги тайёр маҳсулот қолдиғи таннархи-3 060,4 млн.сўм.

– Ишлаб чиқариш харажатлари 25 534,6 млн.сўмни 2020 йилнинг I ярим йиллигида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ишлаб чиқариш ҳажми 27,5 фоиз  ошганлиги сабабли  харажатлар ҳам 773,3 млн.сўм  ёки  3,1 фоизга ошган. (2020 йилнинг I ярим йиллигида – 24 761,3 млн.сўм);

Ишлаб чиқариш харажатларининг ўтган йилнинг мос даврида ошишига асосий сабаб 2021 йилнинг февраль ойида ойлик иш ҳақи ўртача 15,0 фоизга  оширилди ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ буйруғига асосан корхона ишчи ходимларига озиқ овқат учун 490,0 минг сўмдан ҳар ойлик  қўшимча ҳақ тўлаш йўлга қўйилди.

  Бундан ташқари очиқ усулда кўмир қазиб олиш участкаларида олдин ер ости усулида қазиб олинган штолнялардан қайта фойдаланганлик,  карьер йўлларининг талабга жавоб бермаслиги ва  ҳозирги кунда фақат ўта оғир тоғ жойларидан  кўмир қазиб олинаётганлиги  ҳисобига “Автосарой” даги машина механизмлари ва автосамосвалларнинг эҳтиёт қисмлари ва очиқ конларда портлатиш ишлари учун харажатлари ошиб кетди. (Маълумот ўрнида: 2020 йилнинг ярим йиллигида 1 тонна кўмир қазиб олиш учун 7,5 м3 кон юзаси очилган бўлса, 2021 йилнинг  ярим йиллигида бу кўрсаткич  9,2 м3 ни ташкил этди)

– Ишлаб чиқариш таннархи 1 тонна кўмир учун -190 230 сўмни ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан  44 884 сўм ёки 19,1 фоизга қисқарган (2020 йилнинг I ярим йиллигида– 235 115 сўм).

– Ҳисобот даври охирида тайёр маҳсулот қолдиғи таннархи                    -340,2 млн.сўмни ташкил этди.

– Давр харажатлари 20 863,4 млн.сўм ни  ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан  10 001,6 млн.сўм ёки 92,1 фоизга ошган  (2020 йилнинг I ярим йиллигида  – 10 861,8 млн.сўм).

Давр харажатлаининг ошиб кетишига асосий сабаб сотиш харажатларида 2020 йилда темир йўл хизмати харажатлари қўшилмаган. 2021 йилнинг I ярим йиллигида темир йўл хизмати харажатлари -11 635,6 млн.сўмни ташкил қилди.

Лизинг шартномаси орқали олинган махсус ер ости техникаларининг фоиз харажатлари -79,4 млн.сўмни ташкил қилди.

Барча солиқ ва бошқа бюджет тўловлари тўлангандан кейин корхонанинг 2021 йилнинг I ярим йилликдаги соф фойдаси 208,5 млн.сўм режалаштирилган бўлиб амалда  5 072,0 млн.сўмни ташкил этмоқда. Соф фойданинг кутилган прогнозга нисбатан ошиб кетиши ўтган йилга нисбатан харажатларни оптималлаштириш, ишлаб чиқариш ҳажмини режага нисбатан 40 фоизга оширганлик ва  2020 йилда тоғ-кон тайёрлов ишларининг амалга оширилиши  натижасида янги 13-сонли ва 15-сонли штолняларнинг очилиб ишга туширилиши билан изоҳланади. 2020 йилда 15-сонли штольня ва 13-сонли штолняларда мос равишда  215 п.м ва 120 п.м катта ўлчамдаги кон лаҳмларини ўтиш (проходка) ишлари бажарилиши учун тоғ-кон асбоб-ускуналари, темир мустаҳкамлагичлар (СВП-22) ва ёғоч маҳсулотлари сарфланди. Тоғ-кон тайёрлов ишларининг амалга оширилиши натижасида 2021 йилда ўз самарасини берди ва 2021 йил I ярим йилликда ер ости усулида 31,5 минг тонна сифатли кўмир маҳсулоти қазиб чиқаришга эришилди.

Ҳисобот даврида ишлаган  ходимларнинг  ўртача сони 531  киши бўлиб  уларга  иш  ҳақи  фонди  ҳисобидан  13 746,4 млн  сўм  миқдорида  иш ҳақи  тўлаб  берилган.  Натижада   корхона   ходимларининг  ўртача   иш  

ҳақи  4 315 994 сўмни ташкил қилиб 2020 йилнинг I ярим йиллигига         нисбатан  1 033 410  сўмга ёки 31,5 фоизга ошишига эришилган.

Иш  унумдорлиги  2020 йилнинг I ярим йиллигида  ҳар бир ходимга  қазиб  чиқарилган  кўмир  миқдори  192,9 тоннани  ташкил  қилган  бўлса, 2021 йилнинг I ярим йиллигида   бу кўрсаткич 252,9 тоннага етказилди.

  1. 2021 йилнинг I ярим йиллигида амалга оширилган ишлар:

– Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 январдаги “Шарғункўмир” АЖни модернизация қилиш ва лойиҳа қувватини йилига 900 минг тоннагача тошкўмир қазиб олишга етказиш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2727-сон қарорига асосан умумий қиймати – 105,5 млн. АҚШ доллари (корхонанинг ўз маблағи 15,7 млн. АҚШ доллари, Хитой Эксимбанки заёми – 89,8 млн. АҚШ доллари), жумладан тоғ-кон транспортлари ва бошқа ускуналарга – 34,2 млн. АҚШ доллари, қурилиш-монтаж ишларига – 56,8 млн. АҚШ доллари ва бошқа харажатларга – 14,5 млн.АҚШ доллари. Шундан:  Лойиха ишлари учун 3,4 млн.АҚШ доллари, инвест лойиха давридаги молиявий харажатлар 7,8 млн.АҚШ доллари ва буюртмачининг лойиха давридаги харажатлари 3,3 млн.АҚШ долларлик инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда. Ҳозирги кунда ер ости қурилиш ишлари  тўлиқ якунланди. Тоғ- кон ускуналарининг 70 фоиз олиб келинди.

«Шарғункўмир» АЖ 2021 йил I чорак  асосий ишлаб чиқариш-молиявий фаолияти кўрсаткичлари бажарилиши  бўйича

М А Ъ Л У М О Т

  1. Ишлаб чиқариш кўрсаткичлари:

Корхонанинг асосий фаолияти кўмир қазиб чиқариш ва сотиш ҳисобланиб, 2021 йил I чораги  давомида  режа бўйича белгиланган 48,0 минг  тонна  ўрнига  62,4  минг  тонна  кўмир  қазиб  олиниб  режага нисбатан  130,1 % га бажарилди. Ўтган  йилнинг мос даврида 47,6 минг тонна кўмир қазиб чиқарилган бўлиб ўсиш суръати 131,2 % ни  ташкил қилди.

Кўмирни  устки  қатламини  очиш  (вскрыша)  ишлари  режадаги 288,0 минг  куб  ўрнига  амалда  327,2 минг  кубга режага  нисбатан 113,6 % га бажарилди.

Лаҳм ўтиш ишлари режадаги 1010,0  погона метр ўрнига амалда 1197,0 погона метрга режага нисбатан  118,5 % га бажарилди.

Ёқилғи  ортиш  бўйича  режада белгиланган 47,3 минг тонна ўрнига 70,2 минг тонна ортилиб режага нисбатан 148,4 % га бажарилди. Ўтган йилнинг мос даврида 54,7 минг тонна бўлиб ўсиш суръати 128,4 % ни  ташкил  қилди.

Қора  металл  парчалари  топшириш  режаси  33,0  тонна  бўлиб жорий  йилнинг  I чорагида  33,0  тонна  топширилиб  белгиланган  топшириқ 100,0 % га  бажарилди.

II. Молиявий натижалар:

2021 йилнинг  I чорагида  корхонанинг жами даромадлари 26 004,2 млн. сўм  бўлиб ўтган  йилнинг мос  даврига нисбатан  10 097,6 млн. сўмга  ёки 63,5 % га ошган (2020 йилнинг I чорагида 15 906,6 млн.сум ни ташкил қилган).

Даромадлар ёйилмаси  қуйидагилардан  иборат:

  • Кўмир маҳсулоти сотишдан даромад (18 901,8 млн.сум) – 72,7%
  • Темир йўл хизматидан тушган даромад (5 732,1 млн.сум) – 22,0%
  • Бошқа даромадлар (1 370,3 млн.сум) – 5,3 %

Жами харажатлар 23 939,2 млн.сўм ни ташкил қилиб, 2020 йилга нисбатан  6 536,6 млн. сум ёки 38,0 % га ошган (2020 йилнинг I чорагида – 17 402,5 млн.сум), шундан:

– Ишлаб чиқариш харажатлари 13 816,0 млн.сўмни 2020 йилнинг I чорагига нисбатан ишлаб чиқариш ҳажми 31,0%  ошганлиги сабабли  харажатлар ҳам 1 258,1 млн.сўм  ёки  10,0 % га ошган. (2020 йилнинг I чорагида – 12 557,9 млн.сум);

Ишлаб чиқариш харажатларининг ошишига асосий сабаб ер ости усулида кўмир қазиб олиш ҳажминиг ошгани, яъни 2020 йил I чоракда  ер ости участкасидан 10,3 минг тонна кўмир қазиб олинган бўлса, 2021 йилнинг I чорагида  20,7 минг тонна ёки 101,0 % га сифатли кўмир қазиб олиш ҳажми ошган. Ер ости усулида кўмир қазиб олиш хажмининг  ўтган йилга нисбатан бир баробарга ўсиши ёғоч материаллари ва портлатиш ишлари харажатларининг ошиб кетишига сабаб бўлади.

  Бундан ташқари очиқ усулда кўмир қазиб олиш участкаларида олдин ер ости усулида қазиб олинган штолнялардан қайта фойдаланганлик,  карьер йўлларининг талабга жавоб бермаслиги ва  ҳозирги кунда фақат ўта оғир тоғ жойларидан  кўмир қазиб олинаётганлиги  ҳисобига “Автосарой” даги машина механизмлари ва автосамосвалларнинг эҳтиёт қисмлари ва очиқ конларда портлатиш ишлари учун харажатлари ошиб кетди. (Маълумот ўрнида: 2020 йил I чорагида 1 тонна кўмир қазиб олиш учун 7,1 м3 кон юзаси очилган бўлса, 2021 йилнинг  I чорагида  бу кўрсаткич  11,8 м3 ни ташкил этди)

– Ишлаб чиқариш таннархи 1 тонна кўмир учун -221 322 сўмни ташкил қилиб, нисбатан  42 683 сум ёки 16,2 % га қисқарган (2020 йилнинг I чорагида – 264 005 сум).

– Давр харажатлари 10 123,1 млн.сўм ни  ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан  5 278,5 млн.сўм ёки 109,0 % га ошган  (2020 йилнинг I чорагига  – 4844,6 млн.сум).

Давр харажатлаининг ошиб кетишига асосий сабаб сотиш харажатларида 2020 йилда темир йўл хизмати харажатлари қўшилмаган. 2021 йилнинг I чорагида темир йўл хизмати харажатлари -5 732,1 млн.сўмни ташкил қилди.

Лизинг шартномаси орқали олинган махсус ер ости техникаларининг фоиз харажатлари -270,6 млн.сўмни ташкил қилди.

Барча солиқ ва бошқа бюджет тўловлари тўлангандан кейин корхонанинг 2021 йилнинг I чорагидаги соф фойдаси 82,4 млн.сўм режалаштирилган бўлиб амалда  1 714,5 млн.сўмни ташкил этмоқда. Соф фойданинг кутилган прогнозга нисбатан ошиб кетиши 2020 йилда тоғ-кон тайёрлов ишларининг амалга оширилиши ва натижада янги №13 ва № 15 штолняларнинг очилиб ишга туширилиши билан изоҳланади. 2020 йилда №15 штольня ва №13 штолняларда мос равишда  215 п.м ва 120 п.м катта ўлчамдаги кон лаҳмларини ўтиш (проходка) ишлари бажарилиши учун тоғ-кон асбоб-ускуналари, темир мустаҳкамлагичлар (СВП-22) ва ёғоч маҳсулотлари сарфланди. Тоғ-кон тайёрлов ишларининг амалга оширилиши натижасида 2021 йилда ўз самарасини берди ва 2021 йил 1 чоракликда ер ости усулида 20,7 минг тонна сифатли кўмир маҳсулоти қазиб чиқаришга эришилди.

Ҳисобот даврида ишлаган  ходимларнинг  ўртача сони 546  киши бўлиб  уларга  иш  ҳақи  фонди  ҳисобидан  6550,1 млн  сўм  миқдорида  иш ҳақи  тўлаб  берилган.  Натижада   корхона   ходимларининг  ўртача   иш  

ҳақи  3 998 825 сўмни ташкил қилиб 2020 йилнинг 1 чорагига нисбатан      802 917 сўмга ёки 25,1 % га ошишига эришилган. Иш  унумдорлиги  2020 йилда  ҳар бир ходимга  қазиб  чиқарилган  кўмир  миқдори  89,1 тоннани  ташкил  қилган  бўлса, 2021 йилда бу кўрсаткич 114,3 тоннага етказилди.

«Шарғункўмир» АЖ 2020 йил  асосий ишлаб чиқариш-молиявий фаолияти кўрсаткичлари бажарилиши бўйича

М А Ъ Л У М О Т

I. Ишлаб чиқариш кўрсаткичлари:

Корхонанинг асосий фаолияти кўмир қазиб чиқариш ва сотиш ҳисобланиб, 2020 йил давомида режа бўйича белгиланган 221,0 минг тонна ўрнига 246,8 минг тонна кўмир қазиб олиниб режага нисбатан 111,7 % га бажарилди. Ўтган  йилнинг мос даврида 238,4 минг тонна кўмир қазиб чиқарилган бўлиб ўсиш суръати 103,5 % ни  ташкил қилди.

Кўмирни  устки  қатламини  очиш (вскрыша)  ишлари режадаги 1480,0 минг  куб  ўрнига  амалда  1491,2 минг  кубга,  режага  нисбатан 100,8 %  га  бажарилди.

Лаҳм ўтиш ишлари режадаги 4800,0 погона метр ўрнига амалда 5175,0 погона метрга, режага нисбатан 107,8 % га бажарилди.

Ёқилғи ортиш  бўйича режада белгиланган 222,0 минг тонна ўрнига 242,7 минг тонна ортилиб, режага нисбатан 109,3 % га бажарилди. Ўтган йилнинг мос даврида 244,4 минг тонна бўлиб, ўсиш суръати 99,3 % ни  ташкил қилди.

Қора  металл  парчалари  топшириш  режаси  200,0 тонна бўлиб жорий йилда 200,6 тонна топширилиб, белгиланган топшириқ 100,3 % га бажарилди.

II. Молиявий натижалар:

2020 йилда корхонанинг жами даромадлари  81 918,7 млн.сўм бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 17 779,4 млн.сўмга ёки 27,7 % га ошган (2019 йилда 64139,3 млн.сўм ни ташкил қилган).

Даромадлар ёйилмаси қуйидагилардан иборат:

  • Кўмир маҳсулоти сотишдан даромад (64 665,2 млн.сўм) – 78,9 %
  • Темир йўл хизматидан тушган даромад (8 312,8 млн.сўм) – 10,2%
  • Экспортдан даромад ( 93,3 млн.сўм) – 0,1 %
  • Бошқа даромадлар (5 593,4 млн.сўм) – 6,8 %
  • Бойсун лойиҳасидан даромад ( 3 254,1 млн.сўм) – 4,0 %

Жами харажатлар 80 665,6 млн.сўм ни ташкил қилиб, 2019 йилга нисбатан 18 836,2 млн. сўм ёки 30,5 % га ошган (2019 йил – 61 829,4 млн.сўм), шундан:

– Ишлаб чиқариш харажатлари 49 055,1 млн.сўм ни ва ўтган йилга нисбатан  3 977,9 млн.сўм ёки 8,8 % га ошган  (2019 й – 45 077,3 млн.сўм)

 Ишлаб чиқариш харажатларининг ошишига асосий сабаб очиқ усулда кўмир қазиб олиш участкаларида олдин ер ости усулида қазиб олинган штолнялардан қайта фойдаланганлик сабабли кон юзасини очиш (вскрыша) ишларининг кўтарилиб кетиши, (Маълумот ўрнида: 2019 йилда 1 тонна кўмир қазиб олиш учун 5,9 м3 кон юзаси очилган бўлса, 2020 йилда бу кўрсаткич  9,0 м3 ни ташкил этди) кон юзасини очиш (вскрыша) ишларига ёз ойларида қўшимча ижарага техника жалб қилинганлиги сабаб бўлди.

“Автосарой” даги машина механизмлари ва автосамосвалларнинг ўтган йилларга нисбатан  эскирганлиги ва карьер йўлларининг талабга жавоб бермаслиги ҳисобига авто эҳтиёт қисмлар учун харажатлар режага нисбатан ошиб кетди.

Портлатиш ишларига “Гидромахсусқурилиш” АЖ корхонаси жалб қилинган бўлиб, 2020 йилда жами 3187,7 млн. сўмлик портлатиш ишлари бажарилган.   Жамиятнинг 2020 йил “Бизнес режа”сига   портлатиш ишларига   жами 3 751,0 млн.сўм прогноз қилинган, ўтган йилга нисбатан бу кўрсаткичнинг ошиб кетишига асосий сабаб ер ости усулида кўмир қазиб олишнинг ошгани, яъни 2019 йилда ер ости участкасидан 25,9 минг тонна кўмир қазиб олинган бўлса, 2020 йилда 56,0 минг тонна ёки 116,0 % га кўмир қазиб олиш ҳажми ошган. Ер ости усулида кўмир қазиб олиш хажмининг  ўтган йилга нисбатан бир баробарга ўсиши ёғоч материаллари ва портлатиш ишлари харажатларининг ошиб кетишига сабаб бўлди.

Бошқа қурилиш ва хом-ашё материаллари харажатларининг 2019 йилга нисбатан ошишига асосий сабаб 2020 йилда 2 та янги  13-15 сонли штолняларда тоғ-кон таёрлов ишлари олиб борилиб, тоғ-кон асбоб-ускуналар ва темир мустаҳкамлагичлар (СВП-22) билан тоғ-кон лаҳмлари ўтилди.

Электрэнергия харажатларининг 2019 йилга нисбатан ошиб кетишига сабаблар 2019 йил 15 августдан электрэнергия нархининг ошиши ва ер ости усулида кўмир қазиб олиш ҳажмининг  ўтган йилга нисбатан бир баробарга ўсиши.

1-АҲКҚВ хизмати харажатларининг 2019 йилга нисбатан ошишига асосий сабаб ойлик иш ҳақи ва 1-АҲКҚВни сақлаш харажатлари нархининг ошиши.

Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати  харажатлариниг ошишига сабаб янги очилган Портловчи моддалар сақлаш омбори учун қўриқлаш пункти қўшилди.

– Кўмир сотиш таннархи 1 тонна кўмир учун -198 791 сўмни ташкил қилиб, 2019 йилга нисбатан  9 717 сум ёки 5,1 % га ошган (2019 йил –         189 074  сўм).

– Давр харажатлари 31 610,5 млн.сўм ни ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан 14 858,4 млн.сўм ёки 88,7 % га  ўсган  (2019 й – 16752,1 млн.сўм).

Давр харажатларининг ўсишига асосий сабаблари, ўтган 2019 йилда темир йўл хизмати харажатлари сотиш харажатларига қўшилмаган ва   Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг 2020-2022 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 9 январдаги ПҚ-4563-сонли қарорида, ҳамда 2018 йил 19-20 январ кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи ҳамда Қизириқ туманида ўтказилган йиғилиш якунлари бўйича баённомада ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг “Бойсун кўмир конининг “Жанубий” участкаси шарқий қанотидан йилига 50 минг тоннагача тошкўмир қазиб чиқариш” лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 16 июлдаги 896-Н-сонли буйруғида берилган топшириқлар ижросини ўз вақтида таъминлаш мақсадида, Бойсун кўмир конидан тошкўмир қазиб чиқаришни қайта тиклаш учун 5,0 млн.долларлик “Бойсун кўмир кони “Жанубий” участкасининг шарқий қанотидан йилига 50 минг тоннагача тошкўмир қазиб чиқариш” лойиҳасини амалга ошириш мақсадида, 2019 йил 24 июлда “Шарғункўмир” АЖ (пудратчи) ва “Бойсункўмир” МЧЖ (буюртмачи) ўртасида 37-сонли пудрат шартнома имзоланган. Лойиҳа бўйича ҳозирги кунга қадар  “Шарғункўмир” АЖ (пудратчи) томонидан (685 метр) 3,96 млрд.сўм ва (2 дона махсус техника) 1,62 млрд.сўм, жами 5,58 млрд.сўмлик ер ости кон лаҳмларини ўтиш, асбоб-ускуналар, техникалар, материалларни харид қилиш ишлари ва бошқа харажатлар амалга оширилди.

Бундан ташқари 2020 йил феврал ойида ойлик иш ҳақи 10 % га  оширилган.

Лизинг шартномаси орқали олинган махсус ер ости техникаларининг фоиз харажатлари -270,6 млн.сўмни ташкил қилди.

2020 йил 20,21 ва 31 март кунлари ҳамда 13,15 май кунлари Республиканинг тоғли ва тоғ олди ҳудудларида, шу жумладан “Шарғункўмир” АЖ ҳудудида ва унинг тасарруфидаги “Бойсункумир” МЧЖ ҳудудида ҳам узлуксиз ва шиддатли ёмғир ёғиши оқибатида сел келиши туфайли технологик йўлларга, моддий бойликларга ва кўмир омборларига жиддий шикаст етказиш ҳолатлари кузатилган.

Жумладан: 2020 йил 20,21 ва 31 март кунлари  “Бойсункумир” МЧЖ ҳудудида жойлашган “Шарғункўмир” АЖга қарашли кўмир омборидаги кўмир маҳсулоти бўйича 930 тоннани ёки 269,1 млн.сўмни ташкил килди.

2020 йил 13 – 15 май кунлари “Бойсункўмир” МЧЖ ҳудудида жойлашган  “Шарғункўмир” АЖга қарашли кўмир омборидаги кўмир маҳсулоти буйича 855 тоннани ёки 247,4 млн.сўмни ташкил қилди. “Шарғункўмир” АЖ ҳудудига етказилган зарар кўмир маҳсулоти бўйича 700 тоннани ёки 202,5 млн.сўмни ташкил қилди.

Жами фавқулоддаги зарар- 719,0 млн.сўмни ташкил қилди.

Барча солиқ ва бошқа бюджет тўловлари тўлангандан кейин корхонанинг соф фойдаси 2 376,3 млн.сўм режалаштирилган бўлиб 2020 йилда 107,6 млн.сўмни яъни режага нисбатан 4,5 % ни ташкил этмоқда. Соф фойданинг кутилган прогнозга нисбатан камайганлиги жорий йилда тоғ-кон тайёрлов ишларининг амалга оширилиши ва натижада янги №13 ва № 15 штолняларнинг очилиб ишга туширилиши билан изоҳланади. 2020 йилда №15 штольня ва №13 штолняларда мос равишда  215 п.м ва 120 п.м катта ўлчамдаги кон лаҳмларини ўтиш (проходка) ишлари бажарилиши учун тоғ-кон асбоб-ускуналари, темир мустаҳкамлагичлар (СВП-22) ва ёғоч маҳсулотлари сарфланди. Тоғ-кон тайёрлов ишларининг амалга оширилиши  2021 йилда ўз самарасини берди ва 2021 йил 1 чоракликда ер ости усулида 21,0 минг тонна кўмир маҳсулоти қазиб чиқаришга эришилди (2020 йил 1 чоракликда 10,3 минг тоннани ташкил этган), натижада соф фойда 1 715 млн.сўмга етказилди.

Кўрилган соф фойда “Шарғункўмир” АЖни модернизация қилиш”  инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун йўналтирилади.

Ҳисобот  даврида  ишлаган ходимларнинг ўртача сони 552 киши бўлиб,  уларга  иш ҳақи фонди ҳисобидан 23 681,0 млн сўм миқдорида иш ҳақи тўлаб берилган. Натижада корхона ходимларининг ўртача иш ҳақи 3 578 270 сўмни ташкил қилиб, 2019 йил га нисбатан 963 668 сўмга ёки 36,9 % га ошишига эришилган.

2020 йил III-чорак якуни бўйича

I. Ишлаб чиқариш кўрсаткичлари:

Корхонанинг асосий фаолияти кўмир қазиб чиқариш ва сотиш ҳисобланиб, 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 февралдаги 57-ф-сон фармойиши билан  кўмир ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш баланси тасдиқланган.

 2020 йилнинг 9 ойликда режа бўйича белгиланган 210,0 минг тонна ўрнига 193,9 минг тонна кўмир қазиб олиниб режага нисбатан 92,3% га бажарилди. Ўтган  йилнинг мос даврида 170,3 минг тонна қазиб чиқарилган бўлиб ўсиш суръати 113,8 % ни  ташкил қилди.

Кўмирни устки қатламини очиш (вскрыша) ишлари режадаги 1 281,0 минг куб ўрнига амалда 1056,5 минг  кубга режага нисбатан 82,5 % га бажарилди. Ўтган  йилнинг мос даврида 695,1 минг кубга бажарилган бўлиб ўсиш суръати 152,0 % ни  ташкил қилди.

Лаҳм ўтиш ишлари режадаги 4470 погона метр ўрнига амалда 4592 погона метрга режага нисбатан 102,7 % га бажарилди. Ўтган  йилнинг мос даврида 1695,0 погона метрга бажарилган бўлиб ўсиш суръати 270,8 % ни  ташкил қилди.

Ёқилғи ортиш  бўйича режада белгиланган 210,0 минг тонна ўрнига 198,7 минг тонна ортилиб режага нисбатан 94,6 % га бажарилди. Ўтган йилнинг мос даврида 166,9 минг тонна бўлиб ўсиш суръати 119,0 % ни  ташкил қилди.

Кўмир қазиб чиқариш режасининг бажарилмай қолганлигига асосий сабаб ер ости усулида кўмир қазиб олиш участкасида янги штольняда тоғ-кон таёрлов ишлари олиб борилди.

Очиқ усулда кўмир қазиб олиш участкаларида олдин ер ости усулида қазиб олинган штолнялардан қайта фойдаланганлик сабабли,  февраль, март ва апрель ойларида ноқулай об-ҳаво шароити, кўмирни қазиб олишга ва уни истеъмолчиларга етказиб бериш режаларининг бажарилишига салбий таъсир кўрсатди.

Қора металл парчалари топшириш режаси 103,1 тонна бўлиб жорий йилда 86,3 тонна топширилиб белгиланган топшириқ 83,7 % га бажарилди.

II. Молиявий натижалар:

2020 йилнинг 9 ойликда корхонанинг жами даромадлари  59 865,7 млн.сўм бўлиб ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 18 695,4 млн.сўмга ёки 45,4 % га ошган (2019 йилда 41 170,3 млн.сум ни ташкил қилган).

Даромадлар ёйилмаси қуйидагилардан иборат:

  • Кўмир маҳсулоти сотишдан даромад (50 540,9 млн.сум) – 84,4%
  • Бошқа даромадлар (9 324 ,8 млн.сум) – 15,6 %

Жами харажатлар 60 033,7 млн.сўм ни ташкил қилиб, 2019 йилга нисбатан 16 520,0 млн.сум ёки 37,9 % га ошган (2019 йил – 43 513,7 млн.сум), шундан:

– Ишлаб чиқариш харажатлари 37 593,0 млн.сўм ни ва ўтган йилга нисбатан ўсиш суръати 9 153,9 млн.сўм ёки 32,2 % ни ташкил қилди (2019й – 28 439,1 млн.сум);

– Давр харажатлари 21 570,0 млн.сўм ни ўтган йилга нисбатан ўсиш суръати 10 873,1 млн.сўм ёки 101,6% ни ташкил қилди (2019й – 10 696,9 млн.сум).

Молиявий фаолият бўйича харажатлар -151,7

Фавқулоддаги зарар- 719,0 млн.сўмни ташкил қилди.

Барча солиқ ва бошқа бюджет тўловларини амалга оширгандан кейин корхона 2020 йил 9 ойликни  168,1 млн.сўм зарар билан якунлади. Ҳисобот даврида ишлаган ходимларнинг ўртача сони 553 киши бўлиб уларга иш ҳақи фонди ҳисобидан 17 397,8 млн сўм миқдорида иш ҳақи тўлаб берилган. Натижада корхона ходимларининг ўртача иш ҳақи 3 497 751 сўмни ташкил қилди.


2020 йил II-чорак якуни бўйича

I. Ишлаб чиқариш кўрсаткичлари:

Корхонанинг асосий фаолияти кўмир қазиб чиқариш ва сотиш ҳисобланиб, 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 февралдаги 57-ф-сон фармойиши билан  кўмир ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш баланси тасдиқланган.

 2020 йилнинг ярим йилликда  режа бўйича белгиланган 129,0 минг тонна ўрнига 110,1 минг тонна кўмир қазиб олиниб режага нисбатан 85,3% га бажарилди. Ўтган  йилнинг мос даврида 103,1 минг тонна қазиб чиқарилган бўлиб ўсиш суръати 106,8 % ни  ташкил қилди.

Кўмирни устки қатламини очиш (вскрыша) ишлари режадаги 680,0 минг куб ўрнига амалда 543,5 минг  кубга режага нисбатан 79,9 % га бажарилди. Ўтган  йилнинг мос даврида 310,1 минг кубга бажарилган бўлиб ўсиш суръати 175,3 % ни  ташкил қилди.

Лаҳм ўтиш ишлари режадаги 2940 погона метр ўрнига амалда 2720 погона метрга режага нисбатан 92,5 % га бажарилди. Ўтган  йилнинг мос даврида 1060,0 погона метрга бажарилган бўлиб ўсиш суръати 256,5 % ни  ташкил қилди.

Ёқилғи ортиш  бўйича режада белгиланган 129,0 минг тонна ўрнига 111,4 минг тонна ортилиб режага нисбатан 86,4 % га бажарилди. Ўтган йилнинг мос даврида 98,3 минг тонна бўлиб ўсиш суръати 113,4 % ни  ташкил қилди.

Кўмир қазиб чиқариш режасининг бажарилмай қолганлигига асосий сабаб ер ости усулида кўмир қазиб олиш участкасида янги штольнияда тоғ-кон таёрлов ишлари олиб борилди.

Очиқ усулда кўмир қазиб олиш участкаларида олдин ер ости усулида қазиб олинган штолнялардан қайта фойдаланганлик сабабли,  февраль, март ва апрель ойларида ноқулай об-ҳаво шароити, кўмирни қазиб олишга ва уни истеъмолчиларга етказиб бериш режаларининг бажарилишига салбий таъсир кўрсатди.

Қора металл парчалари топшириш режаси 70,6 тонна бўлиб жорий йилда 45,5 тонна топширилиб белгиланган топшириқ 64,4 % га бажарилди.

II. Молиявий натижалар:

2020 йилнинг ярим йилликда корхонанинг жами даромадлари  37 363,4 млн.сўм бўлиб ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 8 073,9 млн.сўмга ёки 27,6 % га ошган (2019 йилда 29 289,5 млн.сум ни ташкил қилган).

Даромадлар ёйилмаси қуйидагилардан иборат:

  • Кўмир маҳсулоти сотишдан даромад (30 042,7 млн.сум) – 80,5%
  • Махсус устамадан тушган даромад (5 809,2 млн.сум) – 15,5%
  • Бошқа даромадлар (1 511,5 млн.сум) – 4,0 %

Жами харажатлар 37  531,4 млн.сўм ни ташкил қилиб, 2019 йилга нисбатан 12 915,1 млн.сум ёки 52,5 % га ошган (2019 йил – 24 616,3 млн.сум), шундан:

– Ишлаб чиқариш харажатлари 22 787,7 млн.сўм ни ва ўтган йилга нисбатан ўсиш суръати 7 483,1 млн.сўм ёки 49,0 % ни ташкил қилди (2019й – 15 304,6 млн.сум);

– Давр харажатлари 13 873,0 млн.сўм ни ўтган йилга нисбатан ўсиш суръати 8 938,9 млн.сўм ёки 181,0% ни ташкил қилди (2019й – 4 934,1 млн.сум).

Молиявий фаолият бўйича харажатлар -151,7

Фавқулоддаги зарар- 719,0 млн.сўмни ташкил қилди.

Барча солиқ ва бошқа бюджет тўловларини амалга оширгандан кейин корхона 2020 ярим йилликни  168,1 млн.сўм зарар билан якунлади.

Ҳисобот даврида ишлаган ходимларнинг ўртача сони 546 киши бўлиб уларга иш ҳақи фонди ҳисобидан 10 750,5 млн сўм миқдорида иш ҳақи тўлаб берилган. Натижада корхона ходимларининг ўртача иш ҳақи 3 282 583 сўмни ташкил қилди.


2020 йил I-чорак якуни бўйича

I. Ишлаб чиқариш кўрсаткичлари:

Корхонанинг асосий фаолияти кўмир қазиб чиқариш ва сотиш ҳисобланиб, 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 февралдаги 57-ф-сон фармойиши билан  кўмир ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш баланси тасдиқланган.

 2020 йилнинг I чорагида  режа бўйича белгиланган 58,0 минг тонна ўрнига 50,2 минг тонна кўмир қазиб олиниб режага нисбатан 86,5% га бажарилди. Ўтган  йилнинг мос даврида 44,9 минг тонна қазиб чиқарилган бўлиб ўсиш суръати 111,8 % ни  ташкил қилди.

Кўмирни устки қатламини очиш (вскрыша) ишлари режадаги 274,0 минг куб ўрнига амалда 222,6 минг  кубга режага нисбатан 81,3 % га бажарилди. Ўтган  йилнинг мос даврида 134,3 минг кубга бажарилган бўлиб ўсиш суръати 165,7 % ни  ташкил қилди.

Лаҳм ўтиш ишлари режадаги 1470 погона метр ўрнига амалда 1249 погона метрга режага нисбатан 85,0 % га бажарилди. Ўтган  йилнинг мос даврида 647,0 погона метрга бажарилган бўлиб ўсиш суръати 193,0 % ни  ташкил қилди.

Ёқилғи ортиш  бўйича режада белгиланган 58,0 минг тонна ўрнига 55,6 минг тонна ортилиб режага нисбатан 95,9 % га бажарилди. Ўтган йилнинг мос даврида 46,7 минг тонна бўлиб ўсиш суръати 119,2 % ни  ташкил қилди.

Кўмир қазиб чиқариш режасининг бажарилмай қолганлигига асосий сабаб ер ости усулида кўмир қазиб олиш участкасида янги штольнияда тоғ-кон таёрлов ишлари олиб борилди.

Очиқ усулда кўмир қазиб олиш участкаларида олдин ер ости усулида қазиб олинган штолнялардан қайта фойдаланганлик сабабли,  февраль ва март ойларида ноқулай об-ҳаво шароити, кўмирни қазиб олишга ва уни истеъмолчиларга етказиб бериш режаларининг бажарилишига салбий таъсир кўрсатди.

Қора металл парчалари топшириш режаси 32,5 тонна бўлиб жорий йилда 32,5 тонна топширилиб белгиланган топшириқ 100 % га бажарилди.

II. Молиявий натижалар:

2020 йилнинг I чорагида  корхонанинг жами даромадлари 19 004,1 млн.сўм бўлиб ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5 158,2 млн.сўмга ёки 37,2 % га ошган (2019 йилда 13 845,9 млн.сум ни ташкил қилган).

Даромадлар ёйилмаси қуйидагилардан иборат:

  • Кўмир маҳсулоти сотишдан даромад (15 497,5 млн.сум) – 81,5%
  • Махсус устамадан тушган даромад (2 938,2 млн.сум) – 15,5%
  • Бошқа даромадлар (568,4 млн.сум) – 3,0 %

Жами харажатлар 17 714,0 млн.сўм ни ташкил қилиб, 2019 йилга нисбатан 8 507,3 млн.сум ёки 92,0 % га ошган (2019 йил – 9 206,7 млн.сум), шундан:

– Ишлаб чиқариш харажатлари 12 557,9 млн.сўм ни ва ўтган йилга нисбатан ўсиш суръати 5 738,8 млн.сўм ёки 84,0 % ни ташкил қилди (2019й – 6 819,1 млн.сум);

– Давр харажатлари 5 156,0 млн.сўм ни ўтган йилга нисбатан ўсиш суръати 2 768,4 млн.сўм ёки 84,0% ни ташкил қилди (2019й – 2 387,6 млн.сум).

Барча солиқ ва бошқа бюджет тўловларини амалга оширгандан кейин корхонанинг 2020 I чорагида, махсус устама билан биргаликдаги соф фойдаси 1 290,1 млн.сўмни ташкил қилди. Ҳисобот даврида ишлаган ходимларнинг ўртача сони 534 киши бўлиб уларга иш ҳақи фонди ҳисобидан 5 116,6 млн сўм миқдорида иш ҳақи тўлаб берилган. Натижада корхона ходимларининг ўртача иш ҳақи 3 195 908 сўмни ташкил қилди.

Scan10004
Scan10005

Scan10004
Scan10005