“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ  бошқарув раиси Нарзуллаев Зуфар Гиясович “Шарғункўмир” АЖга ташриф буюрди.
1,248 ko'rishlar

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқарув раиси Нарзуллаев Зуфар Гиясович “Шарғункўмир” АЖга ташриф буюрди.

2023 йил 14 ноябр куни “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқарув раиси Нарзуллаев Зуфар Гиясович “Шарғункўмир” АЖга ташриф буюрди.

Ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 13-январдаги ПҚ-2727–сонли қарори асосида олиб борилаётган “Шарғункўмир” AЖни модернизация қилиш” инвестиция лойиҳасининг ер усти ва ер ости конидаги ускуналарни монтаж ишлари билан янада яқиндан танишди.

Ташриф давомида Жамият раҳбари томонидан тегишли мутасадди раҳбар ходимларга кўмир маҳсулотларини истеъмолчиларга сифатли етказиб беришни таъминлаш, иш шароитларини яхшилаш, “Шарғункўмир” AЖни модернизация қилиш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича мавжуд муаммоларни ўз вақтида бартараф этиб, қисқа фурсатда ишга тушириш, тошкўмир қазиб чиқариш ҳажмини ошириш, тошкўмирни экспорт қилиш, Сурхондарё вилоятида янги конларни ўзлаштириш бўйича вазифалар белгилаб берилди.