Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан президентликка номзод Робахон Маҳмудова таржимаи ҳоли.
180 ko'rishlar

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан президентликка номзод Робахон Маҳмудова таржимаи ҳоли.

Маҳмудова Робахон Анваровна 1958 йил 9 ноябрда Фарғона вилоятининг Фарғона туманида зиёлилар оиласида туғилган.

Миллати – ўзбек. Олий маълумотли.

1983 йилда Тошкент давлат университетининг “Ҳуқуқшунослик” факультетини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти

1976 йилда Фарғона вилоят судининг котиби

1979-1983 йилларда Фарғона шаҳар 1-сонли Давлат нотариал идорасининг нотариуси

1983-1987 йилларда Фарғона вилоят Адлия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари

1987-1990 йилларда Фарғона вилоят партия қўмитасининг йўриқчиси

1990-1999 йилларда Фарғона вилоят Адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари

1999-2001 йилларда Фарғона вилоят судининг судьяси

2001-2004 йилларда Фарғона шаҳар судининг раиси

2004-2008 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси

2008-2013 йилларда Фарғона вилоят судининг раиси

2013-2017 йилларда Фарғона юридик коллежининг ўқитувчиси.

2017-2020 йилларда Фарғона вилояти Халқ қабулхонаси мудири, 2020 йил январь ойидан Олий Мажлис Сенатининг Фан таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси лавозимларида фаолият олиб борган.

2020 йил 13 июлдан ҳозирга қадар Ўзбекистон Олий суди раисининг биринчи ўринбосари – маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимида ишлаб келмоқда.

2020 йилда “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланган. Биринчи малака даражали судья, жиноят ва маъмурий ҳуқуқ бўйича тажрибали мутахассисдир.

Робахон Маҳмудова оилали, икки нафар фарзанди бор.

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан президентликка номзод Робахон Маҳмудованинг сайловолди дастури

sputniknews.uz сайти материаллари асосида тайёрланди