“Sharg’unko’mir” AJda ishlab chiqarilayotgan ko’mir narxlari 2023 yil 15 noyabrdan boshlab quyidagicha belgilangan.
- SSSSH markali ko’mir (0+13 mm fraksiyali) 460 000 so’m
- SSSSHMO markali ko’mir (0+50 mm fraksiyali) 312 000 so’m
- SSSKOM markali ko’mir (13-100 mm fraksiyali) 549 000 so’m
Narxlar bir tonna ko’mir uchun QQS bilan qo’shib hisoblangan.
1. O’zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 31 mart 2015 yildagi № 75-sonli qaroriga asosan 1 tonna ko’mir mahsuloti uchun 54000 so’mdan mahsus qo’shimcha to’lov alohida belgilangan.
2. Ko’mir mahsulotlarini sotish O’zbekiston Respublikasi “Tovar xom-ashyo birja” savdolari orqali amalga oshiriladi.
Broker idorasi: 11856 (10-826). Tel: (+998)90-644-24-72
Murojaat uchun tel: (+998)99 377-22-10; (+998)99-377-22-48
АКЦИЯДОРЛАРНИНГ НАВБАТДАН ТАШҚАРИ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА ЭЪЛОН
“ШАРҒУНКЎМИР”АЖ Акциядорлари диққатига!!!
“Шарғункўмир” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2023 йилнинг 11 октябр куни, Сурхондарё вилояти, Сариосиё тумани, Шарғун шаҳри, А.Икромов кўчаси, 50-уйда жойлашган жамият мажлислар залида ўтказилиши белгиланган.
Йиғилиш соат 15:00 да бошланади. Акциядорларни рўйхатга олиш соат 14:00 дан бошланади. Акциядорларни навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар бериш учун акциядорлар реестрини 2023 йил 19 сентябр ҳолатига ҳамда йиғилишда қатнашиш хуқуқига эга акциядорларнинг реестрини 2023 йил 5 октябр куни ҳолатига шакллантирилади.
ЙИҒИЛИШ КУН ТАРТИБИ:
1. Жамият саноқ комиссиясининг миқдорий ва шахсий таркибини тасдиқлаш;
2. Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш регламентини тасдиқлаш;
3. ““Шарғункўмир” АЖ нинг модернизация лойиҳасини амалга ошириш доирасида янги ускуналарни ишлатиш бўйича махсус отрядни жалб қилиш ҳамда шартнома тузиш тўғрисида.
4. Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
5. Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.
Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида қатнашиш ва овоз бериш учун, акциядорларда шахсини тасдиқловчи ҳужжат, акциядорлар вакилларида эса қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома бўлиши лозим.
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида кўриб чиқиладиган масалалар бўйича маълумот ва материаллар билан “Шарғункўмир” АЖ да ушбу эълон берилган кундан бошлаб йиғилиш ўтказиладиган кунга қадар соат 10:00 дан 17:00 гача танишиш мумкин.
Маълумот учун телефон: +99 899 377-22-05, +99 899 671-72-27
Расмий Веб-сайт: www.sharguncoal.uz
Электрон почта манзили: – shargun_kumir58@mail.ru;
Сиздан Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишига иштирок этишингизни сўраймиз.
“Шарғункўмир” АЖ Кузатув кенгаши
ЙИЛЛИК УМУМИЙ ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИШ БЎЙИЧА ЭЪЛОН
“ШАРҒУНКЎМИР”АЖ Акциядорлари диққатига!!!
“Шарғункўмир” АЖ акциядорларининг 2022 йил якуни бўйича умумий йиғилиши 2023 йилнинг 30 июн куни, Сурхондарё вилояти, Сариосиё тумани, Шарғун шаҳри, А.Икромов кўчаси, 50-уйда жойлашган жамият мажлислар залида ўтказилиши белгиланган.
Йиғилиш соат 15:00 да бошланади. Акциядорларни рўйхатга олиш соат 14:00 дан бошланади. Акциядорларни йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар бериш учун акциядорлар реестрини 2023 йил 7 июн ҳолатига ҳамда йиғилишда қатнашиш хуқуқига эга акциядорларнинг реестрини 2023 йил 22 июн куни ҳолатига шакллантирилади.
ЙИҒИЛИШ КУН ТАРТИБИ:
- Саноқ комиссияси аъзоларининг сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
- Жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
- Жамият фаолиятининг 2022 йил якунлари бўйича йиллик ва Бизнес-режаси кўрсаткичларини бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш.
- Жамият Кузатув кенгашининг 2022 йил якуни бўйича ҳисоботини тасдиқлаш.
- Жамият фаолиятининг 2022 йил якунлари бўйича Тафтиш комиссиясининг ҳулосасини тасдиқлаш.
- Жамиятнинг корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини тасдиқлаш.
- Жамият томонидан 2022 йилда олинган соф фойдани тақсимлаш, дивиденд миқдори, уни тўлаш шаклини, тартибини ва тўлаш муддатини тасдиқлаш.
- Жамиятнинг ижроия органи раҳбари билан тузилган шартноманинг муддатини узайтиришни тасдиқлаш.
- Жамиятнинг 2022 йил якунлари бўйича Халқаро молиявий стандартлар асосида тайёрланган молиявий ҳисоботларини Халқаро аудит стандартлари бўйича аудиторлик ташкилотининг хулосасини тасдиқлаш.
- Жамиятнинг аффилланган шахслари билан тузилиши кутилаётган жорий хўжалик фаолияти билан боғлиқ битимларни тасдиқлаш.
- Жамиятнинг 2023 йил учун Бизнес-режасини тасдиқлаш.
- Жамиятнинг 2022 йил учун фаолият самарадорлигининг асосий ва қўшимча кўрсаткичлари бажарилишини тасдиқлаш, жамият бошқарув органларига тўловлар ва компенсация тўлашни тасдиқлаш.
13) Жамиятнинг 2023 йил фаолияти якунлари бўйича ўтказиладиган мажбурий аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилоти хизматларига тўланадиган энг кўп ҳақ миқдорини тасдиқлаш.
14) Жамиятнинг янги тахрирдаги уставини тасдиқлаш.
Жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилишида қатнашиш ва овоз бериш учун, акциядорларда шахсини тасдиқловчи ҳужжат, акциядорлар вакилларида эса қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома бўлиши лозим.
Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида кўриб чиқиладиган масалалар бўйича маълумот ва материаллар билан “Шарғункўмир” АЖ да ушбу эълон берилган кундан бошлаб йиғилиш ўтказиладиган кунга қадар соат 10:00 дан 17:00 гача танишиш мумкин.
Маълумот учун телефон: +99 899 377-22-05
Расмий Веб-сайт: www.sharguncoal.uz
Электрон почта манзили: – shargun_kumir58@mail.ru;
Сиздан Жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилишига иштирок этишингизни сўраймиз.
“Шарғункўмир” АЖ
Кузатув кенгаши
ИЧКИ АУДИТ ХИЗМАТИГА ХОДИМЛАРНИ ЁЛЛАШ УЧУН ТАНЛОВ
АУДИТОРЛАР ДИҚҚАТИГА!!!
“Шарғункўмир”АЖ ички аудит хизматига ходимларни ёллаш учун танлов эълон қилади.
Номзодларга қуйидаги талаблар қўйилади:
– охирги ўн йилнинг камида беш йилида бухгалтерия ҳисоби, аудит, молия ёки солиқ назорати соҳасида амалий (шу жумладан, ўриндошлик бўйича) иш стажи;
– ички аудитор сертификати;
Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида ёхуд Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасидаги таълимга тенглиги эътироф этилган хорижий давлат таълим муассасасида олинган олий иқтисодий маълумот.
Танловда қатнашиш учун ҳужжатларни 2023 йил 20 майдан кечиктирмай қуйидаги манзилда жойлашган “Шарғункўмир” АЖ бошқарув аппарати биносидаги ходимлар билан ишлаш бўлимига тақдим этиши шарт.
Сурхондарё вилояти, Сариосиё тумани, Шарғун шаҳри, Акмал Икромов кўчаси 50 уй.
Мурожаат учун телефон: (+99 899) 377 22 05
АКЦИЯДОРЛАРИНИНГ НАВБАТДАН ТАШҚАРИ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИ ЧАҚИРИШ
“Шарғункўмир” АЖ акциядорлари диққатига !!!
Ҳурматли акциядор!
“Шарғункўмир” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2023 йилнинг 25 май куни, Сурхондарё вилояти, Сариосиё тумани, Шарғун шаҳри, А.Икромов кўчаси, 50-уйда жойлашган жамият мажлислар залида ўтказилиши белгиланган.
Йиғилиш соат 15:00 да бошланади. Иштирокчиларни рўйхатга олиш соат 14:00 дан бошланади. Акциядорларни навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар бериш учун акциядорлар реестрини 2023 йил 3 май, Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестрини тузиш санаси 2023 йил 19 май куни ҳолатига шакллантирилади.
ЙИҒИЛИШ КУН ТАРТИБИ:
1. Жамият саноқ комиссиясининг миқдорий ва шахсий таркибини тасдиқлаш;
2. Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш регламентини тасдиқлаш;
3. “Шарғункўмир” АЖнинг 2022 йил якунлари бўйича – молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича аудиторлик хизмати; – корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш; – самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари (СМК) ва самарадорликнинг йиғинди кўрсаткичлари (СЙК) ни ҳисоблаш бўйича ташқи аудиторлик текширувидан ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини тасдиқлаш ҳамда унинг хизматлари учун тўловнинг максимал миқдорини белгилаш.
Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида қатнашиш ва овоз бериш учун, акциядорларда шахсини тасдиқловчи ҳужжат, акциядорлар вакилларида эса қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома бўлиши лозим.
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида кўриб чиқиладиган масалалар бўйича маълумот ва материаллар билан “Шарғункўмир” АЖ да ушбу эълон берилган кундан бошлаб йиғилиш ўтказиладиган кунга қадар соат 10:00 дан 17:00 гача танишиш мумкин.
Маълумот учун телефон: +99 899 377-22-05
Расмий Веб-сайт: www.sharguncoal.uz
Электрон почта манзили: – shargun_kumir58@mail.ru;
Сиздан Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишига иштирок этишингизни сўраймиз.
Ҳурмат билан, “Шарғункўмир” АЖ Кузатув кенгаши
НАВБАТДАН ТАШҚАРИ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИШ БЎЙИЧА ЭЪЛОН
“Шарғункўмир” АЖ акциядорлари диққатига!!!
“Шарғункўмир” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2023 йилнинг 23 январь куни, Сурхондарё вилояти, Сариосиё тумани, Шарғун шаҳри, А.Икромов кўчаси, 50-уйда жойлашган жамият мажлислар залида ўтказилиши белгиланган.
Йиғилиш соат 15:00 да бошланади. Акциядорларни рўйхатга олиш соат 14:00 дан бошланади. Акциядорларни навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар бериш учун акциядорлар реестрини 2022 йил 28 декабрь ҳолатига ҳамда йиғилишда қатнашиш хуқуқига эга акциядорларнинг реестрини 2023 йил 17 январь куни ҳолатига шакллантирилади.
ЙИҒИЛИШ КУН ТАРТИБИ:
1) Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш;
2) Саноқ комиссияси аъзоларининг сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш;
3) Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш;
4) Жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш;
5)Жамиятнинг муддати ўтган дебитор қарздорликларини жамият зарарига олишни тасдиқлаш.
6) Механика цехи, депо (омборхона), кон сувларини тозалаш иншоотлари, ер ости лаҳмларини сув билан таъминлаш иншоотларини лойиҳалаш ва қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш тўғрисида.
7) Модернизация лойиҳаси амалга оширилаётган ер ости конини таъмирлаш ишларини амалга ошириш тўғрисида.
8) 10 штольня саноат майдонидаги кўмирни саралаш ва юклаш комплексини қурилиши режалаштирилаётган майдонни ўзгартириш тўғрисида.
9) Лойиҳани амалга ошириш учун тузилган шартнома муддатини узайтириш тўғрисида.
10) 10 штольня саноат майдонида икки дона (150 тонналик) темир йўл тарозиси ва бир дона (100 тонналик) автомобил тарозисини харид қилиш тўғрисида.
Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида қатнашиш ва овоз бериш учун, акциядорларда шахсини тасдиқловчи ҳужжат, акциядорлар вакилларида эса қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома бўлиши лозим.
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида кўриб чиқиладиган масалалар бўйича маълумот ва материаллар билан “Шарғункўмир” АЖ да ушбу эълон берилган кундан бошлаб йиғилиш ўтказиладиган кунга қадар соат 10:00 дан 17:00 гача танишиш мумкин.
Мазукур акциядорлар умумий йиғилишини масофавий овоз бериш http://evote.uz/ электрон сервиси орқали овоз бериш тартибида ўтказиш кўзда тутилган, шунингдек жамиятга шахсан иштирок этиш учун ташриф буюрган акциядорлар ёки уларнинг вакиллари жамият мажлислар залида масофани сақлаган ҳолда жойлаштирилиши белгиланган.
Маълумотучун телефон: +99 899 377-22-05
Расмий Веб-сайт: www.sharguncoal.uz
Электрон почта манзили: – shargun_kumir58@mail.ru;
Сиздан Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишига иштирок этишингизни сўраймиз.
“Шарғункўмир”АЖ
Кузатув кенгаши