“Шарғункўмир” АЖ бош директори Хамза Наимович Абдуллаевнинг Конституция қабул қилинганининг 31 йиллиги  муносабати билан байрам табриги
1,124 ko'rishlar

“Шарғункўмир” АЖ бош директори Хамза Наимович Абдуллаевнинг Конституция қабул қилинганининг 31 йиллиги  муносабати билан байрам табриги

Азиз юртдошлар, ҳурматли кончилар! Сизларни 8-декабр Конституция куни байрами муносабати билан барчангизни муборакбод этаман. 1992 йил 8-декабр куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, энг аввало барчамизга Ўзбекистон озодлигининг шаҳодати сифатида қадрлидир.
Конституциямиз шукуҳи кезиб юрган шу кунларда, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида, жамиятнинг барча соҳаларида бўлгани каби, “Шарғункўмир” акциядорлик жамиятимизда ҳам юрт равнақи йўлида кенг кўламли яратувчанлик ва бунёдкорлик йўлидаги заҳматли ишлар амалга оширилаётганлигини мамнуният ва ифтихор билан эътироф этиш лозим.
Бош Қомусимиз халқимиз бугуни ва келажагининг ҳуқуқий кафолатларини белгилаб берган муҳим ҳужжат сифатида фуқароларимизнинг бахтли яшаши, турмуши янада фаровон бўлиши учун ҳам хизмат қилмоқда.
Асосий Қомусимизда белгиланган барча ҳаётий тамойиллар мана шу юртнинг ёрқин истиқболи, фуқароларнинг миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар, тенг ҳуқуқли яшашига хизмат қилиши билан дунё ҳамжамиятида ўзининг юқори баҳосини олмоқда. Бу борада, Конституциямизда фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий ҳуқуқ ва эркинликлари мустаҳкам кафолатланган.
Мамлакатимизда олиб борилаётган изчил сиёсат замирида жамиятимизда инсонпарварликка асосланган тартиб-қоидаларнинг устувор бўлиши, одамларнинг оғирини енгил қилиш, дардига малҳам бўлиш, ҳар бир фуқаронинг ҳақ-ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган устувор вазифалар турибди.

Зеро, халқимизнинг фаровон ҳаёт кечириши учун муносиб шароит яратиш – Конституциямизнинг бош мақсадидир.
Жамиятимизда олдига қўйилган режадаги вазифалар, ҳамда белгиланган тадбирларни ўтган давр мобайнида изчил амалга оширилиши натижасида иқтисодиёт, қурилиш, янги технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишда улкан ютуқлар қўлга киритилди. Албатта, қўлга киритилаётган ютуқларимиз, Сиз кончиларнинг фидокорона меҳнатингиз самарасидир.
Фурсатдан фойдаланиб, бугун жамиятимиз аъзоларини, шунингдек барча юртдоршларимизни яна бир бор Конституциямиз қабул қилинганлигининг ўттиз бир йиллиги билан чин қалбимдан самимий табриклайман.

Ҳурмат билан “Шарғункўмир” АЖ бош директори Х.Н.Абдуллаев