276 ko'rishlar

“Шарғункўмир” АЖ акциядорлари учун қимматли қоғозларни чиқариш натижалари тўғрисидаги билдиришнома “Сурхон тонги”, “Заря Сурхана” газеталарида чиқарилди

 “Шарғункўмир” акциядорлик жамияти 2024 йил 18 мартда жамият кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан 2024 йил 03 апрел куни рўйхатдан ўтказилган (рўйхат рақами J0223-4) “Шарғункўмир” акциядорлик жамияти қўшимча акциялар чиқариш тўғрисидаги қарори”га асосан эгасининг номи ёзилган номинал қиймати 1 000.00 (бир минг) сўмлик 10 000 000 (ўн миллион) дона ҳужжатсиз шаклдаги оддий акциялар чиқарилганлигини маълум қилинган эди.

«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 37-моддасига талабларига асосан Акциялар олинадиган муддат бошланишига кечи билан ўн кун қолганда жамият муайян турдаги акцияларнинг эгалари бўлган акциядорларни жамият томонидан акциялар олиниши тўғрисида оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш ва ўз расмий веб-сайтида жойлаштириш орқали хабардор этиши шартлиги белгилаб қўйилган.

Шунга кўра жамият томонидан акциялар олиниши тўғрисидани эълон “Сурхон тонги”, “Заря Сурхана” газетасининг 2024 йил 9 апрел кунидаги 14-сонида чоп этилди.

Қуйида “Заря Сурхана” газетасининг 2024 йил 9 апрел кунидаги 14-сони билан танишишингиз мумкин.