Хитой компанияси вакиллари билан навбатдаги музокаралар бўлиб ўтди
599 ko'rishlar

Хитой компанияси вакиллари билан навбатдаги музокаралар бўлиб ўтди

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Хитойнинг “Conch Cement” компаниясининг Марказий Осиёдаги вакили Чжао Вэйцян ҳамда “China-Asia ( Beijing) Buisnes development” компанияси вакилларини қабул қилди.

Учрашувда жорий йилнинг август ойида имзоланган меморандум доирасида Сурхондарё вилоятида шамол электр станцияси, цемент заводи, кўмирдан синтетик газ олиш йўли билан когенерация электр ишлаб чиқариш станциясини қуриш каби лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Мулоқот якунида вилоят раҳбари масъулларга Хитой компаниялари вакиллари билан ҳамкорликда ишлаб, ушбу лойиҳаларни амалга ошириш жараёнларини жадаллаштиришда уларга яқиндан кўмаклашиш вазифасини топширди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати.