ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Бугун 28 август, “Шарғункўмир” акциядорлик жамияти “Меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва саноат хавфсизлиги” бўлими бошлиғи Шукуров Ахмаджон Юлдашовичнинг туғилган куни.

Шукуров Ахмаджон Юлдашович 1986 йил 28 август куни Сариосиё туманида туғилган. Олий маълумотли, 2014 йилда Навоий Давлат Кончилик инсититутининг Кончилик иши йўналишини тугатган. Меҳнат фаолиятини 2016-йил “Шарғункўмир” акциядорлик жамияти “1 -сон ер ости усулида кўмир қазиб олиш” участкаси ер ости тоғ кон устаси лавозимидан бошлаган. “Меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва саноат хавфсизлиги” бўлими бошлиғи лавозимига 2020-йилдан фаолият юритиб келмоқда.
«Шарғункўмир» АЖ жамоаси ва «Шарғункўмир» АЖ касаба уюшма қўмитаси номидан Ахмаджон Юлдашовични бугунги шукрона куни билан чин қалбдан табриклаб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, кўмир саноатини ривожлантириш йўлидаги масъулиятли ишларида муваффақият тилаб қоламиз.