206 ko'rishlar

ИШЛАБ ЧИҚАРИШ САНОАТ КОРХОНАЛАРИ ЁШЛАРИ БИЛАН “РАҲБАР ВА ЁШЛАР” УЧРАШУВИ

“Ўзтемирйўлмаштаъмир” унитар корхонасида темир йўл транспорти тармоғи тасарруфидаги ишлаб чиқариш саноат корхоналари ёшлари билан “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди.

Тадбирда ишлаб чиқариш саноат корхоналари ўртасида 2 босқичда 5 та йўналиш бўйича ташкил этилган “Касбим-фахрим” танловининг 1-ўрин ғолиблари тақдирланди.

Шунингдек, “Касбим-фахрим” танловида иштирок этган 40 нафар ёшлар орасида энг яхши натижани қайд этган, яъни 3 та йўналиш бўйича 1-ўрин ғолиблигини қўлга киритган “Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи” АЖ бошқарув раиси Д.Ф.Дадахўжаев ҳамда танловни ташкил этиш ва ўтказишда қўшган алоҳида ҳиссаси учун “Ўзтемирйўлмаштаъмир” УК бош директори К.У.Халиковлар “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раҳбарияти номидан ташаккурнома билан тақдирланди.

Тақдирлаш маросимидан сўнг ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.