“Шарғункўмир” АЖда «Коррупциянинг турли хил кўриниши ва унинг жамиятга таъсири» мавзусида ички ишлар ходими билан учрашув-семинар ўтказилди.
“Шарғункўмир” АЖда Коррупциянинг турли хил кўриниши ва унинг жамиятга таъсири мавзусида ички ишлар ходими билан учрашув-семинар ўтказилди.
Унда Сариосиё туман ИИБ биринчи муовини подполковник Рахмонкулов Бахтиёр Мамаражабович иштирок этди. Учпашув кун тартибида иккита масала кўрилди.
1. Ишга киритиш учун пора олиш, пора бериш ёхуд воситачилик қилиш келажак авлодга таъсири.
2. “Манфаатлар тўқнашуви” тўғрисидаги қонунини тадбиқ қилиш ва манфаатлар тўқнашувини бартараф этиш бўйича ходимлар ўртасида хуқуқий маданиятни ошириш.
Кун тартибидаги масала юзасидан Сариосиё туман ички ишлар бўлими биринчи муовини подполковник Рахмокулов Бахтиёр Мамаражабович халқ орасида ишга киритиш ёки бирор бир илтимосни ўз манфаатини кўзлаб пора олиш ва бериш, ёхуд шу орада воситачилик қилиш шу ўринда ушбу иллатни ўзига касб қилиб олган фуқарорлар кундан кунга кўпайиб кетаётгани бу эса келажак авлоднинг дунё қарашига ва хар томонлама салбий таъсири, конституциявий ва хуқуқий онгини паслиги ушбу иллатнинг авж олиб кетаётганлигига сабаб бўлаётгани эхтимолдан кам эмаслиги шу аснода жиноят эканлиги хамда жазога тортилишини таъкидладилар.
Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 210-моддаси Пора олиш давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсларнинг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора бераётган шахснинг манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига шахсан ўзи ёки воситачи орқали қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қимматликлар олиши ёхуд мулкий манфаатдор бўлиши – жиноий жавобгарликка сабаб бўлиб базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум этилган ҳолда икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланаши, 211-модда – Пора бериш яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсига мазкур мансабдор шахснинг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора берган шахснинг манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб бевосита ёки воситачи орқали моддий қимматликлар бериш ёки уни мулкий манфаатдор этиш базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан, 212-модда – Пора олиш-беришда воситачилик қилиш яъни пора олиш ёки бериш хусусидаги келишувга эришишга қаратилган фаолият, шунингдек манфаатдор шахсларнинг топшириғи билан порани бевосита бериш, базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади, 213-модда – Давлат органининг, давлат иштирокидаги ташкилотнинг ёки фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг хизматчисини пора эвазига оғдириб олиш – Давлат органининг, давлат иштирокидаги ташкилотнинг ёки фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг хизматчисига мазкур хизматчининг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни уни пора эвазига ўзига оғдириб олаётган шахс манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қимматликлар бериш ёки уни мулкий манфаатдор этиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланаши борасида тўлиқ маълумотларни учрашув қатнашчиларга сўзлаб бердилар.
Шу аснода хизматчиликда бўлган манфаатлар тўқнашуви ва унинг олидини олиш қариндош уруғчилик, тарафма-тараф бўлиб корхоналарда иш юритишга йўл қўймаслик, айнан ушбу манфаатлар тўқнашувини олдини олиш мақсадида 2024 йил 5 июньда №ПҚ-210 сонли Ўзбекистон Республикасининг “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонуни ижросини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори қабул қилинганлиги ва уни тадбиқ қилиш ходимларимизда шу борада хуқуқий маданиятни кенг тадбиқ қилиш ва ўз лавозими ва мавқеидан қонун асосида белгиланган тартибда иш фаолиятини олиб бориши энг тўғри йўл эканлигини такидлаб ўтдилар.
“Манфаатлар тўқнашуви” тўғрисидаги қонунчилик талабларини бажармаслик 193-модда – Давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг мансабдор шахси ёки ходими томонидан манфаатлар тўқнашуви мавжудлиги хақида хабар бермаслик,-базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлаши, худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилгандан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса,- базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг мансабдор шахсига маълум бўлиб қолган, манфаатлар тўқнашуви тўғрнисидаги қонунчиликда назарда тутилган мавжуд ёки эҳтимолий манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш юзасидан чоралар кўрмаслик,- базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса,- базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Ушбу модданинг биринчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар давлат харидлари сохасида содир этилган бўлса,- мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлишини ўқиб эшиттирдилар. Қатнашчилар билан фикр алмашдилар. Ходимлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Семинар якунида қатнашчилар ўзаро мулооҳазаларни муҳокама қилишиб 2024 йил 5 июнда №ПҚ-210 сонли Ўзбекистон Республикасининг “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонунини маълумот ва ижро учун қабул қилиш ва жамиятда мунтазам равишда тегишли ташкилот ходимлари иштирокида давра сухбатлари, семинар ёки профилактик чора тадбирларни амалга ошириш ишларини ташкиллаштириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Йиғилиш баённомасини юклаб олиш
Учрашув семинардан олинган фотолавҳалар билан қуйида танишингиз мумкин