Жамиятнинг Устав фонди

Жамиятнинг устав фонди акциядорлар олган жамият акцияларининг номинал қийматидан ташкил топади ва Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида ифодаланади.

Жамият Устав фондининг миқдори 7 029 420 000 (Етти миллиард йигирма тўққиз миллион тўрт юз йигирма минг) сўмни ташкил қилиб, ҳар бир акциянинг номинал қиймати 1000 (бир минг) сўм бўлган 7 029 420 (Етти миллион йигирма тўққиз минг тўрт юз йигирма) дона эгасининг номи ёзилган оддий акцияга бўлинган.

Бир дона акциянинг номинал қиймати 1000 (Бир минг)  сўм.

Жамият устав фондининг миқдори қонунчиликда белгиланган тартибда жамият ваколатли органининг қарори билан ўзгартирилиши мумкин.

Жамият жойлаштирилган акцияларга қўшимча равишда умумий қиймати 193 435 000 000 (бир юз тўқсон уч миллиард тўрт юз ўттиз беш миллион) сўмгача,  номинал қиймати 1000  (бир минг) сўм бўлган 193 435 000 (бир юз тўқсон уч миллион тўрт юз ўттиз беш минг) донагача эгаси ёзилган оддий ҳужжатсиз эълон қилинган  акцияларни жойлаштиришга ҳақли.

Акциядорлик жамиятида чет эл инвесторлари улушлари мавжуд эмас.

 

Жамиятнинг 11.06.2015 йилда ўтказилган умумий йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.04.2015 йилдаги ПФ-4720-сонли Фармони ҳурматли Президентимизнинг 15 майдаги ПФ-4725-сонли Фармони билан тасдиқланган Дастурнинг 32-бандида акциядорлик жамиятларининг Уставларига киритилиши лозим бўлган ўзгартиришлар ва қўшимчаларни ҳамда 2015 йилнинг 3 июнида қабул қилинган “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги” Қонун Янги таҳрирда кучга кирганлиги сабабли, жамият Уставини ҳам янги қонунчилик талабларига асосан мослаштирилди ва Уставга  Жамият ижроия органининг раҳбарини (бошқарув раиси, бош директорини) сайлаш (тайинлаш) тўғрисидаги қарор, акциядорлар умумий йиғилиши томонидан танлов асосида қабул қилинишлиги ва  Жамият ижроия органининг раҳбарини (бошқарув раиси, бош директори) лавозимига тажрибали хорижий менежерлар ҳам сайланиши мумкинлиги белгилаб қўйилди.

1)  51 %  – 3 584 854 дона номинал қиймати 1000 (бир минг) сўм бўлган оддий акция Давлат улуши ҳисобланади.

 

2) 48,86 % – 3 434 580 дона номинал қиймати 1000 (бир минг) сўм бўлган оддий акция “Ўзбеккўмир” кўмир қазиб олиш ва сотиш акциядорлик жамиятининг улуши ҳисобланади.

 

3)  0,02 % – 1 151 дона номинал қиймати 1000 (бир минг) сўм бўлган оддий акция Сариосиё туман “Бозор М” КК-нинг улуши ҳисобланади.

 

4)  0,13 % – 8 835 дона номинал қиймати 1000 (бир минг) сўм бўлган оддий акция “Шарғункўмир” акциядорлик жамиятининг 225 тадан иборат бўлган ишчи ва ходимларининг улуши ҳисобланади.