
8 ноябрь – Тиббиёт ходимлари куни
Ҳаммамизга маълумки, 2006 йил 12 сентябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Тиббиёт ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ ҳар йили ноябр ойининг иккинчи якшанбаси мамлакатимизда “Тиббиёт ходимлари куни” байрам сифатида кенг нишонланиб келмоқда. Ҳозирги бутун дунёда пандемия шароитида жасорат кўрсатиб, хизмат қилаётган шифокорларнинг ишлари таҳсинга лойиқ. Шифокор касби шарафли, меҳнати эса улуғдир! Чунки, уларнинг маҳорати, малакаси, маъсулиятлилиги, инсонларнинг ҳаёти ва тақдирида ўрин эгаллайди.Сиз каби жонкуяр тиббиёт ходимлари меҳнати ила инсонларнинг хаёти асралади, саломатлиги мустаҳкамланади. Саломатлик инсон учун улуғ неъмат.

Шу сабабли ҳам шифокорлик касблар ичра энг шарафлиси дея, эътироф этилади. Дарҳақиқат, инсон ҳаётига даҳлдор бўлган ўта маъсулиятли касбни зиммасига олган, бу йўлда фидойилик билан меҳнат қилиб келаётган ҳар бир тиббиёт ходими эъзозга муносибдир. Жамиятимизнинг барча соҳалари қаторида, мамлакатимизда тиббиётнинг ривожланиши, халқимизнинг сифатли тиббиёт хизматларидан фойдаланишлари, шифокорларнинг билимлари, кўникмалари, маҳоратларини оширишлари учун кенг имкониятлар яратиб келинмоқда. Мухтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев “Биз барча соҳалардан ҳам тиббиёт соҳасига алоҳида эътибор кўрсатдик. Чунки бош мақсадимиз – халқ саломатлигини сақлаш, соғлиғини янада мустаҳкамлаш” – деб таъкидлагани сўзларимизнинг исботидир. Шу билан бирга “Шарғункўмир” АЖ тиббиёт ходимлари учун ҳам барча шароитлар яратилган, бир нечта тиббиёт пунктлари мавжуд. Кончилар ер остида ишлаб, туну-кун меҳнат қилишади, “Шарғункўмир” АЖ да фаолият юритаётган барча тиббиёт ходимлари ишчи-ходимларнинг саломатлигига эътибор беришади. “Шарғункўмир” АЖ касаба уюшма қўмитаси томонидан бир нечта ходимларнинг соғлигини тиклаш мақсадида санаторияларга, шифохоналарга юборилди. Жорий йилнинг 23-25 октябрь кунлари 40 кишидан ортиқ ишчи-ходимларни Бухоро вилоятига саёҳатга юбордик, бу ҳам соғлиқ билан боғлиқ масала. Саёҳатга борганлар тиббиёт ходимлари борлиги учун соғ-саломат саёҳат қилиб келишди.
Ҳаммамизга маълумки, 2006 йил 12 сентябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Тиббиёт ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ ҳар йили ноябр ойининг иккинчи якшанбаси мамлакатимизда “Тиббиёт ходимлари куни” байрам сифатида кенг нишонланиб келмоқда. Ҳозирги бутун дунёда пандемия шароитида жасорат кўрсатиб, хизмат қилаётган шифокорларнинг ишлари таҳсинга лойиқ. Шифокор касби шарафли, меҳнати эса улуғдир! Чунки, уларнинг маҳорати, малакаси, маъсулиятлилиги, инсонларнинг ҳаёти ва тақдирида ўрин эгаллайди.Сиз каби жонкуяр тиббиёт ходимлари меҳнати ила инсонларнинг хаёти асралади, саломатлиги мустаҳкамланади. Саломатлик инсон учун улуғ неъмат. Шу сабабли ҳам шифокорлик касблар ичра энг шарафлиси дея, эътироф этилади. Дарҳақиқат, инсон ҳаётига даҳлдор бўлган ўта маъсулиятли касбни зиммасига олган, бу йўлда фидойилик билан меҳнат қилиб келаётган ҳар бир тиббиёт ходими эъзозга муносибдир. Жамиятимизнинг барча соҳалари қаторида, мамлакатимизда тиббиётнинг ривожланиши, халқимизнинг сифатли тиббиёт хизматларидан фойдаланишлари, шифокорларнинг билимлари, кўникмалари, маҳоратларини оширишлари учун кенг имкониятлар яратиб келинмоқда. Мухтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев “Биз барча соҳалардан ҳам тиббиёт соҳасига алоҳида эътибор кўрсатдик. Чунки бош мақсадимиз – халқ саломатлигини сақлаш, соғлиғини янада мустаҳкамлаш” – деб таъкидлагани сўзларимизнинг исботидир. Шу билан бирга “Шарғункўмир” АЖ тиббиёт ходимлари учун ҳам барча шароитлар яратилган, бир нечта тиббиёт пунктлари мавжуд. Кончилар ер остида ишлаб, туну-кун меҳнат қилишади, “Шарғункўмир” АЖ да фаолият юритаётган барча тиббиёт ходимлари ишчи-ходимларнинг саломатлигига эътибор беришади. “Шарғункўмир” АЖ касаба уюшма қўмитаси томонидан бир нечта ходимларнинг соғлигини тиклаш мақсадида санаторияларга, шифохоналарга юборилди. Жорий йилнинг 23-25 октябрь кунлари 40 кишидан ортиқ ишчи-ходимларни Бухоро вилоятига саёҳатга юбордик, бу ҳам соғлиқ билан боғлиқ масала. Саёҳатга борганлар тиббиёт ходимлари борлиги учун соғ-саломат саёҳат қилиб келишди.
Шу муносабат билан Сиз азизларни ўз касбига фидойи бўлган касб эгаларини – Темирйўл тизимида ҳамда “Шарғункўмир” АЖ да фаолият юритиб келаётган тиббиёт ходимларини, “Тиббиёт ходимлари куни” касб байрами билан “Шарғункўмир” АЖ маъмурияти ва Касаба уюшма қўмитаси номидан чин юракдан самимий қутлаймиз ва халқ саломатлиги йўлидаги ишларингиз ҳамиша бардавом бўлишини, тилаймиз! Албатта, барчангизга, соғлик саломатлик, узоқ умр, оилавий бахт ва улкан марраларни забт этишингизга тилакдошмиз! Байрамингиз муборак бўлсин!

“Шарғункўмир” АЖ маъмурияти ва Касаба уюшма қўмитаси