Cancel Preloader

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ “Темир йўлчилар куни” касб байрами муносабати билан “Шарғункўмир” АЖда ўтказилган байрам тадбири

Август ойининг биринчи якшанбаси “Темир йўлчилар куни” касб байрами муносабати билан 2019-йил 4-август куни соат 1000да Шарғун шаҳридаги “Сардорбек” тўйхонасида “Шарғункўмир” АЖда фаолият юритиб келаётган ишчи-ходимларга байрам дастурхони ёзилди.

         Байрам тадбири давомида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқарув раиси ўринбосари Омонов Ҳайитбой Ахмадалиевич, “Шарғункўмир” АЖ бош директори Очилдиев Анвар Холмуродович, “Бонсункўмир” МЧЖ бош директори Кўчаров Сайфулло Ҳабибулович “Шарғункўмир” АЖ Касаба уюшмаси қўмитаси раиси Яров Ҳикматулло Исматовичлар сўзга чиқиб, барча кончи, меҳнат фахрийлари ва ишчи-ходимларини “Темир йўлчилар куни” касб байрами билан табриклаб, уларга мустаҳкам соғлик-саломатлик, куч-ғайрат, келажакдаги ишларига омад тилаб ўз байрам табрикларини изҳор этдилар.

Шунингдек тадбир давомида “Шарғункўмир” АЖда ўзининг ҳалол, садоқатли, захматкаш ишчи-ходимларидан Хурсанов Баходир Норқулович (“1-сонли ер ости усулида кўмир қазиб олиш” участкаси бошлиғи), Абдиев Хумойиддин (“Автожамланма”участкаси юк автоулови ҳайдовчиси), Холмирзаева Холида (“Кўмирни қабул қилиш ва юклаш” участкаси табел юритувчиси)лар қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Тадбир кўтаринки руҳда давом этди ҳамда байрам тадбирига келган ишчи-ходимлар даврага таклиф этилди. Тадбир давомида сўз навбати табрик учун “Шарғункўмир” АЖ “1-сонли ер ости усулида кўмир қазиб олиш” участкаси бригадири Турсунов Зокир, Махсус қисм мудираси Зарипова Шарофат, “Меҳнат ва иш ҳақи” бўлими мутахассси Аннаева Саломатлар ишчи-ходимларни “Темир йўлчилар куни” касб байрами билан табриклаб, уларга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, келажакдаги ишларига омад тилаб ўз табрикларини изҳор этдилар.