560 ko'rishlar

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқарув раиси в.б. З.Ғ.Нарзуллаев “Шарғункўмир” АЖга ташриф буюрди

Жорий йилнинг 22 август куни Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазири Б.Ф.Исламов ва бир гурух мутахассислар, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги раҳбарияти ходимлари ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқарув раиси в.б. З.Ғ.Нарзуллаев ва соҳа мутахассислари Сурхондарё вилоятидаги “Шарғункўмир” АЖга ташриф буюрдилар.

Ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 январдаги ПҚ-2727–сонли қарори асосида олиб борилаётган “Шарғункўмир” АЖни модернизация қилиш, инвестициявий лойиҳани амалга оширилиши билан боғлиқ бўлган муаммоларни бартараф этиш бўйича муҳокама ўтказилди.

Ташриф давомида бошқарув раиси томонидан тегишли мутасадди раҳбар ходимларга иш шароитларини яхшилаш, “Шарғункўмир” АЖни модернизация қилиш, инвестиция лойиҳасини қисқа фурсат ичида амалга ошириш учун мавжуд муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш, жамиятни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, янги қурилган темир йўл камчиликларини бартараф этиш ва мавжуд темир йўл участкаларини таъмирлаш бўйича вазифалар белгилаб берилди.