
Янгиланаётган Шарғун…
Президентимиз томонидан жорий йилнинг 30 апрель – 1 май кунлари Сурхондарё вилоятига таш-рифи чоғида Шарғун кўмир конини қайта тиклаш, Шарғун шаҳрининг қиёфасини тубдан ўзгар-тириш ва аҳоли учун муносиб турмуш шароити яратиш юзасидан тегишли топшириқларни берган эдилар.
Шарғун – Жанубдаги вилоятнинг кўмир, оҳактош, кумуш, фосфорит каби ноёб қазилма бойлик-лари мўл ҳудудларидан бири. Шарғун кўмир конини қайта тиклаш ва самарали фойдаланиш учун “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти ҳамда Хитойнинг Эксим банки томонидан ажратилган маблағлар эвазига 2021 йилгача йирик ҳажмдаги бунёдкорлик ишлари бажарилиб, бу ердан йилига 900 минг тонна кўмир қазиб олиш йўлга қўйилиши, ҳамда 600 иш ўрни яратилиши кўзда тутилган. Ҳозир конларни қайта тиклаш баробарида кўмир қазиб олиш ҳам қизғин давом этиб бормоқда.
2019-йил 18-сентябр куни “Обод шаҳар” дастури бўйича ободонлаштириш ишлари олиб борилган Шарғун шаҳрининг очилиш маросими шу жумладан, “Шахтёрлар майдони” очилиш маросими бўлиб ўтди. Очилиш маросими тадбирида Шарғун шаҳар ҳокими Ш.Хидиров, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқарув раиси ўринбосари Х.А.Омонов, “Ўзбеккўмир” АЖ бош директори ўринбосари Х.Н.Абдуллаев, Термиз минтақавий темир йўл узели бош муҳандиси Т.Ж. Хамраев, “Шарғункўмир” АЖ бош директори А.Х. Очилдиев ва бошқа мутасадди ташкилот раҳбарлари, бир қанча темир йўлчи ҳамда кончи меҳнат фахрийлари ва ишчи-ходимлари иштирок этдилар. Шаҳар марказидаги “Шахтёрлар майдони”да ўрнатилган рамзий шахтёрлар монументининг тантанали очилиши барчада илиқ таассурот уйғотди. “Шахтёрлар” хиёбони очилиш маросими кенг ташкиллаштирилган тадбир сифатида бошланиб, унда бир қанча таниқли давлат арбоблари, санъат усталари, кончилик касбида узоқ йиллар ўз меҳнати билан халқ назарига тушган кончи меҳ-нат фахрийлари иштирок этдилар.
“Шахтёрлар” майдони ҳайкали “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби Ш.Ж.Сурхонов “CRTG” компанияси вакиллари “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва “Шарғункўмир” АЖ фаоллари
Бу ерда ташкил этилган тадбирда кейинги йилларда мамлакатимизнинг чекка ва олис ҳудудлари улкан бунёдкорлик майдонига айланиб, шаҳар ва қишлоқларда одамларнинг бугунги кунидан рози бўлиб яшаши учун барча замонавий шароитлар яратилаётгани таъкидланди. Жуда қисқа муддат – тўрт ярим ойда кўп миллатли кончилар шаҳрининг қиёфаси тубдан ўзгаргани ҳам бунга яққол ми-сол бўлди.
Тоғли шаҳардаги бешта маҳаллада ўнга яқин миллат вакиллари аҳил-иноқ ҳаёт кечирмоқда.
Шахтёрлар шаҳрига киришда жойлашган шаҳар ҳокимлигининг эски икки қаватли биноси ва унинг ёнидаги учта кўп қаватли уйнинг тубдан таъмирланиб, янги қиёфада бўй кўрсатгани, атрофи ободонлаштирилиб, кўп қаватли уйлар ёнида болалар ўйингоҳлари барпо этилгани узукка кўз қўйгандек ярашибди, – дейди Ўзбекистон халқ артисти М.Намозов. – Шаҳарга киришингиз билан баҳри-дилингиз яйрайдиган гўшага айланибди. Бу юртимизда инсон манфаатлари улуғланаётгани ва чекка ҳудудларни ҳам обод, гўзал масканга айлантириш борасида кўрсатилаётган ғамхўрликлар ифодасидир.
Давлатимиз раҳбарининг ташрифидан сўнг ўтган йилларда эътибордан бироз четда қолган шаҳар йирик қурилиш майдонига айланди. Кўп қаватли уйлар қурилмоқда. Шарғун шифохонаси реконс-трукция қилиниб, фойдаланишга топширилган. 100 ўринли оилавий поликлиникада қурилиш таъ-мирлаш ишлари якунланиб, тиббиёт ходимлари ва аҳоли учун барча қулайликлар яратилди.
Шундан сўнг тадбир иштирокчилари Шарғун шаҳар “Биродарлик қабристони”га йўл олдилар. У ерда 6 ой мобайнида амалга оширилган ободончилик ишларига гувоҳи бўлишиб, ўтганлар руҳига қўл очиб дуо ўқилди. Мазкур қабристонда икки мингдан ортиқ марҳумлар борлиги, улар орасида ўзбек, рус, татар, туркман, қозоқ, қирғиз каби миллат вакиллари дафн этилган ва айнан шунинг учун мазкур қабристонга “Биродарлик қабристони” деб ном берилди. Қабристонни ободонлаш-тириш ва ҳозирги ҳолатига келишида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ҳамда “Шарғункўмир” АЖ хам ўз ҳиссасини қўшди.
Сокин бу манзилда шаҳримизда яшаган ўндан ортиқ миллат вакиллари мангу қўним топган, – дейди фахрий кончи С.Кенжаев. Қарийб ўттиз йил шахтада ишлаб, кўмир қазидим. Бироқ шаҳарга ҳам, шахтёрларга ҳам бунақа эьтибор бўлганини кўрмаганман. Қаранг, шаҳримиз қандай гўзал бўл-моқда. Шахтёрларга яратилаётган шароитларга ҳавасингиз келади. Ҳатто ўтганларнинг руҳи шод этилиб, қабристон ҳам обод гўшага айлантирилибди. Бу ишлар ҳар бир инсон қадрини улуғлаш ва ўтганлар руҳини эьзозлашдек буюк қадриятларимиз янада кенг қулоч ёзаётгани ифодасидир.
Янгиланаётган шахтёрлар шаҳрида бунёдкорлик ишлари қизғин давом этмоқда…