Эълонлар

Э Ъ Л О Н!

 

“Шарғункўмир” АЖ акциядорлари диққатига !!!

“Шарғункўмир” АЖ акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши 2017 йилнинг 29 июл куни, Сурхондарё вилояти, Сариосиё тумани, Шарғун шаҳри, Акмал Икромов кўчаси, 50-уйда жойлашган жамият мажлислар залида ўтказилади.

Йиғилиш соат 15-00 да бошланади. Акциядорларни рўйхатга олиш соат 13-00 дан бошланади. Акциядорларни навбатдаги умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар бериш учун акциядорлар реестрини 2017 йил 13 июл ҳолатига ҳамда йиғилишда қатнашиш хуқуқига эга акциядорларнинг реестрини 2017 йил 25 июл куни ҳолатига шакллантирилади.

 

ЙИҒИЛИШ КУН ТАРТИБИ:

 

  1. Жамият акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
  2. Саноқ комиссиясининг сон ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
  3. Жамият ижро органининг 2016 йил якунлари бўйича бизнес режа кўрсаткичларининг бажарилиши бўйича ҳисоботини тасдиқлаш.
  4. Жамият Кузатув кенгаши раисининг 2016 йил якунлари бўйича ҳисоботини тасдиқлаш.
  5. Жамиятнинг 2016 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботини, бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар ҳисобини тасдиқлаш.
  6. Жамиятнинг 2016 йил молиявий-хўжалик фаолиятини аудит текширувидан ўтказиш натижаси бўйича ташқи аудит хулосасини тасдиқлаш.
  7. Жамиятнинг 2016 йил якуни бўйича олган соф фойдасини тақсимлаш, дивидендлар тўлаш тартиби ва муддатларини белгилаш.
  8. Жамиятнинг 2017 йилда ривожлантириш Бизнес-Режасини тасдиқлаш.
  9. Кузатув кенгашининг янги таркибини сайлаш.
  10. Тафтиш комиссиясининг янги таркибини сайлаш.
  11. Жамият Бош директори билан тузилган меҳнат шартномасини узайтириш.
  12. Жамият бошқаруви аъзолари билан меҳнат шартномасини узайтириш.
  13. Жамиятнинг янги тахрирдаги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.

 

Жамият акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилишида қатнашиш ва овоз бериш учун, акциядорларда шахсини тасдиқловчи ҳужжат, акциядорлар вакилларида эса қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома бўлиши лозим.

Акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилишда кўриб чиқиладиган масалалар бўйича маълумот ва материаллар билан “Шарғункўмир” АЖ да ушбу эълон берилган кундан бошлаб йиғилиш ўтказиладиган кунга қадар соат 10-00 дан 17-00 гача танишиш мумкин.

 

Маълумот учун телефон: +99 894 363-77-02, +99 891 575-53-23

Расмий Веб-сайт: www.sharguncoal.uz

Электрон почта манзили: – shargun_kumir58@mail.ru;

 

Сиздан Жамият акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилишига иштирок этишингизни сўраймиз.

“Шарғункўмир” АЖ

Маъмурияти


 “ШАРҒУНКЎМИР” АКЦИОНЕРЛИК ЖАМИЯТИ АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА

Э Ъ Л О Н!

 

“Шарғункўмир” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2016 йилнинг 19 ноябр куни, Сурхондарё вилояти, Сариосиё тумани, Шарғун шаҳри, А. Икромов кўчаси, 50-уйда жойлашган жамият мажлислар залида ўтказилади.

Йиғилиш соат 15-00 да бошланади. Акциядорларни рўйхатга олиш соат 13-00 дан бошланади. Акциядорларни навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар бериш учун акциядорлар реестрини 2016 йил 5 ноябр ҳолатига ҳамда йиғилишда қатнашиш хуқуқига эга акциядорларнинг реестрини 2016 йил 15 ноябр куни ҳолатига шакллантирилади.

 

ЙИҒИЛИШ КУН ТАРТИБИ:

 

  1. Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
  2. Саноқ комиссиясининг сон ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
  3. Кузатув кенгашининг янги таркибини сайлаш.
  4. Тафтиш комиссиясининг янги таркибини сайлаш.
  5. Жамият Уставини янги таҳрирда тасдиқлаш.
  6. “Шарғункўмир” АЖ-ни маъсулияти чекланган жамиятига айлантириш.

 

Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида қатнашиш ва овоз бериш учун, акциядорларда шахсини тасдиқловчи ҳужжат, акциядорлар вакилларида эса қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома бўлиши лозим.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишда кўриб чиқиладиган масалалар бўйича маълумот ва материаллар билан “Шарғункўмир” АЖ да ушбу эълон берилган кундан бошлаб йиғилиш ўтказиладиган кунга қадар соат 10-00 дан 17-00 гача танишиш мумкин.

 

Маълумот учун телефон: +99 891 970-72-27, +99 891 575-53-23

Расмий Веб-сайт: www.sharguncoal.uz

Электрон почта манзили: – shargun_kumir58@mail.ru;

 

Сиздан Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишига иштирок этишингизни сўраймиз.

.                                                                                                                 “Шарғункўмир” АЖ

                                                                                                                       МАЪМУРИЯТИ

 


Акциядорларнинг 30.06.2016 йилдаги

умумий йиғилиш баённомасига илова

 

Акциядорлик жамиятлари томонидан Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларини ўз фаолиятига қабул қилганлиги тўғрисида

 ХАБАР БЕРИШ ШАКЛИ

“Sharg’unko’mir” AJ шуни маълум қиладики, акциядорлар умумий йиғилишининг 30 июн 2016 йилдаги №1- қарори билан жамият томонидан 30 июн 2016йилдан бошлаб Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссияси йиғилишининг 31 декабр 2015 йил  №9- баённомаси билан тасдиқланган Корпоратив бошқарув кодексига риоя қилиш мажбурияти қабул қилинди.

 


 

 

 

«SHARG’UNKO’MIR» AJ  акциядорлари диққатига!

 

«SHARG’UNKO’MIR» AJ акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши 2016 йил 30 июн куни, Сурхондарё вилояти, Сариосиё тумани, Шарғун шахри, А.Икромов кучаси, 50 – уй, жамият мажлислар залида ўтказилади.

Йиғилиш соат 15-00 да бошланади. Акциядорларни рўйхатга олиш соат 14-00 дан бошланади. Умумий йиғилиш ўтказилиши тўғрисида акциядорларни хабардор қилиш учун жамият акциядорлари реестри 2016 йил 17 июн холатига, йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўладиган акциядорлар реестри 2016 йил 26 июн холатига шакллантирилади.

ЙИҒИЛИШ КУН ТАРТИБИ:

  1. Жамият акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
  2. Саноқ комиссиясининг сон ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
  3. Жамият ижро оранининг 2015 йил якунлари бўйича бизнес-режа кўрсаткичларининг бажарилиши бўйича ҳисоботини тасдиқлаш.
  4. Жамият Кузатув кенгаши раисининг 2015 йил якунлари бўйича ҳисоботини тасдиқлаш.
  5. Жамиятнинг 2015 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботини, бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар ҳисобини тасдиқлаш.
  6. Жамиятнинг 2015 йил молиявий-хўжалик фаолиятини аудит текширувидан ўтказиш натижаси бўйича ташқи аудит хулосасини тасдиқлаш.
  7. Жамиятнинг 2015 йил якуни бўйича олган соф фойдасини тақсимлаш, дивидендлар тўлаш тартиби ва муддатларини белгилаш.
  8. Жамиятнинг 2016 йилда ривожлантириш Бизнес-режасини тасдиқлаш.
  9. Кузатув кенгашининг янги таркибини сайлаш.
  10. Тафтиш комиссиясининг янги таркибини сайлаш.
  11. Жамият Бош директори билан тузилган меҳнат шартномасини узайтириш.
  12. Жамият бошқаруви аъзолари билан меҳнат шартномасини узайтириш.
  13. Корпоратив бошқарув кодексини жорий этиш.
  14. Жамият фаолиятига Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларини қабул қилганлиги тўғрисида хабар бериш шаклини тасдиқлаш.
  15. Жамиятнинг ички ҳужжатларини тасдиқлаш тўғрисида:

– “Шарғункўмир” АЖ акциядорларнинг умумий йиғилиши тўғрисидаги низом (янги таҳрирда);

– “Шарғункўмир” АЖ кузатув кенгаши тўғрисидаги низом (янги таҳрирда);

– “Шарғункўмир” АЖ тафтиш комиссияси (тафтишчи) тўғрисидаги низом (янги таҳрирда);

– “Шарғункўмир” АЖ ижроия органи тўғрисидаги низом (янги таҳрирда);

– Манфаатлар қарама-қаршилиги вақтида ҳаракат қилиш тартиби тўғрисидаги низом;

– Ички назорат тўғрисидаги низом;

– Ахборот сиёсати тўғрисидаги низом;

– Дивиденд сиёсати тўғрисидаги низом;

– Бошқарув ва назорат органларини рағбатлантириш тўғрисидаги низом;

  1. Жамият Уставини янги таҳрирда тасдиқлаш.
  2. Жамиятнинг ташкилий тузилмасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

 

Умумий йиғилишда қатнашиш ва овоз бериш учун, акциядорларда шахсни тасдиқловчи хужжат, акциядорлар вакилларида эса қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган  ишончнома бўлиши лозим.

Акциядорлар умумий йиғилишда кўриб чиқиладиган масалалар бўйича маъломот ва материаллар билан «SHARG’UNKO’MIR» AJда ушбу эълон берилган кундан бошлаб йиғилиш ўтказиладиган кунга қадар соат 10-00дан 17-00гача танишиш мумкин.

Маълумот учун телефон: +998919707227

Расмий веб-сайт:  www.sharguncoal.uz

Электрон почта манзили:shargunkumir@umail.uz

Жамият кузатув кенгаши.