Биз ҳақимизда

Ушбу кўмир конининг қурилиши 1943 йилда бошланган. «Сариосиё» темир йўли бекатидан «Тоқчиён» (ҳозирги Шарғун шаҳри) 12 километр узунликдаги темир йўл шаҳобчаси қурилди, кўмир ташиш учун 18 километр узунликдаги осма-юк канат йўли, ходимларни ва товар моддий бойликларини ташиш учун 20 километр масофага автойўл қурилди.
1958 йили Шарғункўмир кони ишга туширилиб, йилига лойиҳа қуввати 400 минг тоннага мўлжалланган.
Шахтанинг қурилишида А.Эшқулов, Х.Турсунов, П.Хурсановлар жонбозлик кўрсатдилар. Уларнинг Бойсундаги кўмир конидан қўлда кўмир қазиб чиқариб, оталари ва боболарининг изларидан боришди.
Улар Хукуматимизнинг орден ва медаллари билан тақдирланиб, проходкачилар бригадаси бошлиғи Парда Хурсанов «Ҳурматли шахтёр» унвонига эга бўлди ва унинг уч уғли шахтёрлар сулоласининг давомчиси бўлишди.
Шахтани эксплуатацияга 1958 йилда топширгандан сўнг «Шарғункўмир» шахта бошқармаси ташкил топиб, бошқармага ҳар ҳил йилларда В.И.Танишев, А.У.Усманов, Э.Ю.Юсупов, Г.М.Ибрагимов, А.И.Буравлев, Н.К.Курбаноиязов, М.К.Галимов, Х.П.Хурсанов, У.А.Рашидов, К.Л.Хонов, Ч.Т.Очилдиев, К.С.Зокиров, Н.А.Джуракулов, С.Х.Кучаровлар раҳбарлик қилдилар.
Олтмишинчи йилларнинг бошида Шарғункўмирнинг 95 % майда фракцияли (13 мм) эканлиги кўмир маҳсулотининг сотилишини қийинлаштирди.
Ёш ташкилотни ишлатиш мақсадида ташкилотда брикет фабрикаси қурилиб, 1965 йили ишга туширилди ва брикетланган (қадоқланган) кўмир сотила бошланди.
Осма канат йўли 1960 йилда қурилиб, кўмир транспортировкаси масаласи тўла-тўкис ҳал бўлди, 1978 йилда ушбу йўл капитал таъмирланиб, қайта ишга туширилди.
Шахтанинг бугунги кунгача бўлган тарихида энг юқори кўмир қазиб олиш кўрсатгичи 1990 йилда эришилган бўлиб, у 220 минг тоннани ташкил этган.
Забойлардан қазиб олинган кўмир скрепкали конвейерлар орқали вагонеткаларга ортилиб, электровозлар ёрдамида ташқаридаги кўмир омборига чиқариб ташланади. Кўмир омборидан кўмир бункерларга ортилиб, ундан осма-канат йўлидаги вагонеткаларга ортилиб, 18 кмлик масофага брикет фабрикасига олиб келиниб, темир йўл вагонларига юкланиб, мижозларга жўнатилади.
«Акционер жамиятлари ва акционерлар ҳақ-ҳуқуқини ҳимоялаш тўғрисидаги» Ўзбекистон Республикасининг 06.05.2014 йилдаги 370-қарорига ОАЖ «Шарғункўмир» акционерлар йиғилишининг 21.06.2014 йилдаги йиғилиши баённомаси, 11.09.2014 йилдаги 187-буйруққа асосан «Шарғункўмир» очиқ акциядорлик жамияти 11.09.2014 йилдан эътиборан «Шарғункўмир» акциядорлик жамиятига айлантирилган.
«Шарғункўмир» АЖ асосан СССШ маркали тошкўмир қазиб чиқаради, фракцияси 13 мм, калорияси 8100 ккал/кг. Йиллик қуввати – 100 минг тонна, аниқланган кўмир заҳираси – 35,6 млн.тоннани ташкил этади.
Ўзбекистон Респуликаси Президентининг 2014 йил 17 ноябрдаги ПК-2264 сонли ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 6-июндаги 161-сонли қарорларига асосан 101,3-млн доллар (ўз маблағлари 11,8 млн доллар, Хитой Эксимбанки кредити-89,5 млн.доллар) миқдорида инвестиция жалб қилиш ҳисобидан «Шарғункўмир» акциядорлик жамиятини модернизация қилиш лойиҳасини амалга ошириш кўзда тутилган.
Лойиҳани амалга ошириш муддати 2015-2018 йиллар.

Кутилаётган натижалар:

1. 2018 йилдан бошлаб, йиллик тошкўмир қазиб олиш ва сотиш 900 минг тоннага етказилади.
2. Қўшимча 450-500 дан зиёд иш жойлари яратилади.
3. Кўмир маҳсулоти «Ўзбекэнерго» ДАК нинг Янги-Ангрен ва Ангрен иссиқлик электростанциялари, «Ўзқурилишматериаллари» АК га қарашли цемент заводларига, «қишлоқ қурилиш инвест» корхоналари ва бошқа истеъмолчиларга етказиб берилади.

«Шарғункўмир» АЖ да акциялар тақсимоти қуйидагича:

1. Давлат унитар корхонаси-51 %-3 584 854 дона оддий акция, номинал қиймати-1000 сўм.
2. «Ўзбеккўмир» АЖ-48,86 %-3 434 580 дона оддий акция, номинал қиймати-1000 сўм.
3. Сариосиё туманидаги «Бозор-М» КК-0,02 %-1 151 дона оддий акция, номинал қиймати-1000 сўм.
4. Жисмоний шахслар (корхона ҳодимлари)-0,13 %-8 835 дона оддий акция, номинал қиймати-1000 сўм.
Жами акциялар сони – 7 029 420 дона.
Ҳозирги пайтда «Шарғункўмир» акциядорлик жамиятини 2011 йил 01 июлдан эътиборан С.Х.Кўчаров бошқариб келмокда. Олий маълумотли, Тошкент Политехника институтининг кундузги бўлимида таҳсил олиб, 1983 йили тамомлаган. Мутаҳассислиги – тоғ-кон муҳандис-маркшейдер.
С.Х.Кўчаров ўзига ҳос мардликни, жасоратни талаб этадиган мураккаб соҳада бой тажриба орттирди. Кончилик сирларини доимий равишда қунт билан ўзлаштириб бориб, халқ хўжалиги тармоқларига кўмир маҳсулотлари етказиб беришда муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.
2012-2014 йилларда техника ва ускуна жиҳозларининг талаб даражасида эмаслигига қарамасдан147,0 минг тонна кўмир қазиб чиқарилган, шундан 107,2 минг тоннаси 2014 йилда қазиб чиқарилган ва 160,1 минг тонна кўмир транспорт воситаларига юкланган. Ишнинг самараси ва сифатига кўпроқ эътибор беради ва шунинг учун у раҳбарлик қилаётган «Шарғункўмир» акциядорлик жамияти кўмир қазиб чиқариш режасини 2013 йилда 100,3 фоиз, 2014 йилда 297,8 фоиз бажарган ҳамда кўмир сотиш режасини 2013 йилда 202,0 фоиз, 2014 йилда 296,5 фоизга бажарган. Биргина 2014 йилда жамият томонидан 95,2 млн.сўм соф фойда олинган.
Олинган соф фойда ҳисобидан 2013-2014 йилларда 3 та “DOSAN-DX” экскаватори ва юклаш техникаси, 2 та “Shanxi”, 2 та “Sinotruk”, 4 та “Howo”, “DOSAN-DX” самосваллари олиб келинган.
2014 йилдан бошлаб жамиятнинг ишлаб чиқаришини модернизация қилиш бўйича қиймати 101,3 млн.долларлик лойиҳани ишлаб чиқишда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшди.
Мустақиллик йилларида амалга оширилган улкан бунёдкорлик ишларини ўз жамоаси даврасида доимо фахр билан тилга олади ва жамоадошларини истиқлол берган имкониятлардан самарали фойдаланишга даъват этади.

 

«SHARG`UNKO`M IR» акциядорлик жамияти низоми (УСТАВИ)

“Шарғункўмир” АЖ ташкилий структураси (18.06.15)