• Душ-Жума, 09:00 - 18:00
  • Сайт харитаси Сайт харитаси
Close
Close

Мустақиллик байрами муборак бўлсин!

Ҳурматли ҳамкасблар!
Сизларни ва Сизлар орқали оила аъзоларингизни “Шарғункўмир” АЖ жамоаси номидан барчамиз учун улуғ ва азиз айём бўлмиш Мустақиллигимизнинг 29 йиллиги байрами билан чин юракдан самимий табриклаймиз. Истардикки, истиқлол нашидаси, байрам сурури Сизни яхши ниятлар, эзгуликлар сари ундайверсин. Доимо хонадонимиздан қут-барака, қалбингиздан қувонч, юзингиздан табассум аримасин. Тез ва жадал суръатларда янгиланиб бораётган серқуёш Ўзбекистонимизнинг буюк келажаги йўлида олиб бораётган фидокорона меҳнатингиз самараси доимо унумли бўлишига тилакдошмиз. Тараққиёт пиллапояларидан дадил одимлаётган юртимиз истиқболи янада порлоқ бўлсин. Мустақиллик шукуҳи ҳеч қачон Сизни тарк этмасин.
Мустақиллигимиз абадий бўлсин!

Ҳурмат ва эҳтиром ила “Шарғункўмир” АЖ жамоаси номидан

Х.Н.Абдуллаев

Related Posts