• Душ-Жума, 09:00 - 18:00
  • Сайт харитаси Сайт харитаси
Close
Close

Мустақиллигимизнинг 29 йиллиги ҳамда “Шахтёрлар куни” касб байрами…

2020-йил 28-август куни “Шарғункўмир” АЖда Мустақиллигимизнинг 29 йиллиги ҳамда “Шахтёрлар куни” касб байрами муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Тадбир жуда кўтаринки кайфиятда, карантин талабларига риоя қилинган ҳолда ўтказилди.
Тадбир давомида “Шарғункўмир” АЖ бош директори Абдуллаев Хамза Найимович сўзга чиқиб, жамиятда фаолият юритиб келаётган фидойи, меҳнаткаш, жонкуяр, ватанпарвар ишчи-ходимларни Мустақиллигимизнинг 29 йиллиги ҳамда “Шахтёрлар куни” касб байрами билан табриклаб, уларга мустаҳкам соғлиқ, букилмас ирода ва оилавий хотиржамлик, хонадонларга қут-барака, қалбларда қувонч, омад ва мувофаққиятлар ҳамроҳ бўлишини Аллоҳдан сўраб, самимий тилакларини билдириб ўтдилар.

“Шарғункўмир” АЖ Касаба уюшма қўмитаси раиси
Данаев М.Х.

Шунингдек тадбирда, “Шарғункўмир” АЖ Касаба уюшма қўмитаси раиси Данаев Мансур Хамроқулович, бош муҳандис Сурхонов Шавкат Жўракулович ҳамда илғор кончи ва турли касб эгалари бўлган ишчи-ходимлар сўзга чиқиб, табрик ва тилаклар билдириб, юртимиз ҳамиша обод, меҳнаткаш халқимиз фаровон, Мустақиллигимиз абадий бўлишини тилаб, барчани байрам билан табрикладилар.

Тадбирда юз нафардан ортиқ “Шарғункўмир” АЖда кўп йиллар самарали меҳнат қилган, ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги фаол иштироки билан юртимиз равнақи ва тараққиётига ҳисса қўшаётган, соҳада узоқ йиллар давомида меҳнат қилиб жамоасида ҳурматга сазовор бўлган энг фаол ва илғор ходимлар “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан қимматбаҳо совғалар ва фахрий ёрлиқлар, шунингдек “Шарғункўмир” АЖ маъмурияти ва “Шарғункўмир” АЖ касаба уюшма қўмитаси билан биргаликда тайёрланган қимматбаҳо совғалар ва 1, 2, 3-даражали “Кончилик шуҳрати” кўкрак нишони билан тақдирландилар.

Related Posts