Close
Close

Наврўз умумхалқ байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтириш, маҳаллалар, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш мақсадида 2020 йил 14-15 март кунлари мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Обод юрт” умумхалқ ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш хайрия ҳашари ўтказилиши бўйича қабул қилинган Ҳукумат фармойиши “Шарғункўмир” АЖ ишчи-ходимлари томонидан ажойиб кайфиятда қабул қилинди. Жамият барча участкалари ходимлари ўзига бириктирилган ҳудудларда ободонлаштириш ва тозалик ишларини ташкил этиш билан бирга, юқори шахта ҳамда пастки участкаларда 2 000 дона дарахт кўчатлари ўтқизиб жами 2 гектардан ошиқ ташландиқ ҳудуд ўрнида мевали боғлар барпо этилди.

Related Posts