Close
Close

“Шарғункўмир” АЖ маъмурияти ва “Шарғункўмир” АЖ касаба уюшма қўмитаси ҳамкорлигида 3 декабрь “Халқаро ногиронлар куни” га қилинган ёрдам ҳақида

“Шарғункўмир” АЖ маъмурияти ва “Шарғункўмир” АЖ касаба уюшма қўмитаси ҳамкорлигида  2019 йил 3 декабрда Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раёсатининг 29.11.2019 йил кунидаги №29-29 “с” сонли қарорига асосан “Шарғункўмир” АЖ да фаолият юритиб, нафақага чиқиб ногиронлиги бўлган ва ишда майиб бўлганларга “Шарғункўмир” АЖ маъмурияти ва “Шарғункўмир” АЖ касаба уюшма қўмитаси ҳамкорлигида рўйхатга асосан манзилли моддий ёрдам берилди. Шу муносабат билан “Шарғункўмир” АЖ маъмурияти ва “Шарғункўмир” АЖ касаба уюшма қўмитаси билан келишилган ҳолда уйларга бориб, ётиб қолган, нафақага чиқиб ногиронлиги бўлган ва ишда майиб бўлганларнинг ҳол аҳволларини сўраб, камчиликлари ўрганилди.
“Шарғункўмир” АЖ да  ишлаб кетган, меҳнат фахрийси, меҳнатда майиб бўлган Бўронов Қувондиқ, Алимардонов Усмоналиларга 1 донадан телевизор,
ногирон Каюмов Хурсанбобога бир дона ногиронлик аравачаси,
ҳамда 1 гуруҳ ногирони Шомуродов Баходирга 1 дона темир тирсак ҳасса, Петровна Людага 1 дона қўл ҳасса, 7 кишига 1 тоннадан жами 7 тонна кўмир маҳсулотлари
ва 32 кишига озиқ овқат маҳсулоти манзилли моддий ёрдам берилди. 

Related Posts