Close
Close

“Шарғункўмир” АЖ маъмурияти ва “Шарғункўмир” АЖ касаба уюшма қўмитаси ҳамкорлигида “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти ташкил топганлигининг 25 йиллиги байрами тантанали тарзда ўтказилди.

“Шарғункўмир” АЖ маъмурияти ва “Шарғункўмир” АЖ касаба уюшма қўмитаси ҳамкорлигида  2019 йил 10 ноябрда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг 1159-Н сонли буйруғи ва Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раёсатининг 10.10.2019 йил кунидаги №29-7 “с” сонли қарорига асосан “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти ташкил топганлигининг 25 йиллиги байрами ишчи-ходимлар учун 400 кишилик дастурхон тузатилиб, тантанали тарзда ўтказилди.
Байрамда “Шарғункўмир” АЖ да ишлаб чиқариш жараёнида ситқидилдан ишлаган, бошлиқларни айтилган вазифаларини ўз вақтида бажарган фаол ишчи-ходимларга фахрий ёрлиқлар берилди. Байрам муносабати билан “Шарғункўмир” АЖ ишчи-ходимларига спорт мусобақалари яъни футбол ва шахмат мусобақаси ўтказилди. Мусобақада ғолиб бўлганлар муносиб тарзда эсталик ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Related Posts