Close
Close

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллиги ҳамда Кончилар касб байрами муносабати билан “Шарғункўмир” акциядорлик жамиятида байрам тадбири ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллиги ҳамда Кончилар касб байрами муносабати билан 2019-йил 30-август куни Шарғун шаҳрида жойлашган “Сардорбек” тўйхонасида “Шарғункўмир” АЖда фаолият юритиб келаётган тизимдаги 500 нафар ишчи-хизматчиларга, Хитойлик ҳамкорларга байрам тадбири кенг ташкиллаштирилган ҳолда ўтказилди.

Байрам тадбири давомида Сариосиё туман ҳокими Жўраев Асқарали Чориевич, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқарув раиси ўринбосари Омонов Ҳайитбой Ахмадалиевич, Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари Розиметов Маҳмуд Ҳабибуллаевич, “Ўзбеккўмир” АЖ бош директори ўринбосари Абдуллаев Хамза Найимович, “Шарғункўмир” АЖ бош директори Очилдиев Анвар Холмуродович сўзга чиқиб, барча кончи, меҳнат фахрийлари ва ишчи-ходимларини Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллиги ҳамда Кончилар касб байрами билан табриклаб, уларга мустаҳкам соғлик-саломатлик, куч-ғайрат, келажакдаги ишларига омад тилаб ўз байрам табрикларини изҳор этдилар.

Тадбир давомида “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқарув раиси Ҳасилов Ҳуснутдин Нуриддинович ва Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Сабиров Қутлимурат Собировичлар  номидан бир гуруҳ фаол ишчи-ходимларга эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек, “Ўзбеккўмир” АЖ рахбарияти томонидан 3 нафар “Шарғункўмир” АЖ ишчи-ходимлари 3-даражали “Кончилик шухрати” кўкрак нишони билан тақдирландилар.

Шундан сўнг “Ўзбекистон темир йўлари” АЖ бошқарув раиси ўринбосари Омонов Ҳайитбой Ахмадалиевич инвестиция лойиҳасини амалга оширилишида ҳамкорлик қилаётган Хитойлик ҳамкорларга “Ташаккурнома” эълон қилиб, уларга ўзининг чуқур миннатдорчилигини билдириб, келажакдаги ҳамкорлигимиз бунданда мустаҳкам ва бардавом бўлишини, ишониб топширилган инвестиция лойиҳасини мувофаққиятли ўз вақтида топширилиши бўйича ўз фикрларини билдириб ўтди.

Тадбир давомида “Шарғункўмир” акциадорлик жамиятида узоқ йиллар мехнат килиб келаётган бир қанча кончи, ишчи-ходимлар қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Related Posts