Close
Close

Жамиятда Қурбон ҳайити: диний-маърифий ислоҳотлар самаралари ҳақида

Муборак Қурбон ҳайитнинг маънавий ҳаётимиздаги ўрни, моҳияти ва аҳамиятини, халқимизга хос бўлган меҳр-оқибат, шукроналик ва бағрикенглик рамзи эканини эътиборга олиб ҳамда миллий-диний қадриятларимизни асраш ва улуғлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентинининг 2019- йил 2-август ПҚ-4413-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2019-йил Қурбон Ҳайит байрами муносабати билан 11-август куни “Шарғункўмир” АЖда фаолият юритиб келаётган кам таъминланган, эҳтиёжманд ва меҳнат ногиронлари, боқувчисини йўқотган оила, нафақадаги кекса кончилар оиласи ҳолидан хабар олиш, ғамхўрлик ва хайрия-эҳсон қилиш ишлари олиб борилди.

Шу жумладан “Шарғункўмир” АЖда фаолият юритиб келаётган кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалардан:

  •  Қаюмов Ражаб (Темир йўл транспорти участкаси ишчиси);
  •  Жўрабоев Шавкат ва Эшматов Норқулбек (Ёқилғини қабул қилиш ва юклаш участкаси ишчилари);
  •  Садуллаев Феруз, Шеров Бахтиёр ва Қаюмов Собир (1-сонли кўмирни ер ости усулида қазиб олиш участкаси ишчилари);
  •  Ашурова Дилором ва Бўриева Норхол (юқори технологик мажмуа маиший-маъмурий бино ишчилари);
  •  Умаров Санжар (4-сонли кўмирни ер усти усулида қазиб олиш участкаси ишчиси);
  •  Муҳаммадиев Нематулло (Қурилиш-таъмирлаш участкаси ишчиси).

        Меҳнат ногиронлари:

  • Тошқулов Ҳусан;
  • Шомуродов Баходир;
  • Норматов Жасур;
  • Хусанов Фузлитдин;     

Ногиронлардан:

  • Тошов Одина       

        Нафақадагилардан:

  • Қодирова Робия;
  • Бехканов Хайдар;
  • Норчаев Хамро бобо;
  • Бобокалонов Салим бобо;

        Боқувчисини йўқотган оилалардан:

  • Бобоназаров Ўктам;
  • Тошев Абдурахмон каби кам таъминланган, эҳтиёжманд ва меҳнат ногиронлари, боқувчисини йўқотган оила, нафақадаги кекса кончилар оиласини “Шарғункўмир” АЖ маъмурияти, Касаба уюшмаси ва “Ёшлар иттифоқи” ҳамкорлигида жойларга чиқилиб, уйларига борилиб, ҳолидан хабар олинди ва уларга озиқ-овқат маҳсулотлари хайрия-эҳсон сифатида тарқатилди. Мамлакатимиз тинчлиги, осойишталиги, равнақи, шунингдек юртбошимиз Ш.М.Мирзиёев, “Ўзбекистон темир йўллар” АЖ раҳбариятига ҳамда “Шарғункўмир” АЖнинг келажакдаги ишлари бароридан келишини, корхонада ишлаб кетган ва вафот этганлар ҳаққига қўл очиб дуолар қилинди.

Related Posts