Close
Close

28 июн “Шарғункўмир” АЖда “30 июнь Ёшлар куни” байрами муносабати билан бўлиб ўтган тадбир

Мамлакатимизда 30 июнь санаси “Ёшлар куни” деб эълон қилинганлиги муносабати билан 2019 йил 29 июн кунида жамиятда фаолият юритиб келаётган энг аввало ватанпарвар, фаол, намунали, иқтидорли, ўзининг фидоийлиги, меҳнатсеварлиги ва корхона манфаатларига садоқат билан хизмат қиладиган 30 ёшгача бўлган ёш мутахассис ишчи-ходимларни “Ёшлар куни”да моддий рағбатлантириш, уларга ташаккурнома билдириш, байрам тадбирларида уларнининг номини намуна сифатида  эътироф этиш ва шу орқали бошқа ёшларга иштиёқ бериш мақсадида тадбир ўтказилди. Тадбирда “Шарғункўмир” АЖда фаолият юритиб келаётган “Шарғункўмир” АЖ Касаба уюшмаси раиси Яров Хикматулло Исматович очиб берди ҳамда сўзни “Шарғункўмир” АЖ бош директори Очилдиев Анвар Холмуротовичга берди.

“Шарғункўмир” АЖ Касаба уюшмаси раиси Яров Хикматулло Исматович

“Шарғункўмир” АЖ бош директори Очилдиев Анвар Холмуротович сўзга чиқиб,

“Шарғункўмир” АЖ бош директори Очилдиев Анвар Холмуротович

 Бугунги кунда ёшларга оид Давлат сиёсатини самарали бажарилишини, ёшлар ўзларини ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қила олишлари, «Шарғункўмир»  АЖ саноатини ривожлантириш, «Шарғункўмир» АЖнинг келажакдаги тақдири ёшлар қўлида эканлигини, она ватанимиз равнақига ҳисса қўшиш, меҳнатда кўзлаган муваффақиятларга, керак бўлса ўзларини ҳақ эканликларини исботлай олишлари кераклигини таъкидлаб ўтди. 2017 йил 5 июлдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги ПФ-5106 сонли Фармонига асосан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил топган кун – 30 июнь санаси мамлакатимизда “Ёшлар куни” деб эълон қилинганлиги муносабати билан барча ёш мутахассисларни байрам билан табриклади. Шундан сўнг «Шарғункўмир» АЖ «Ёшлар иттифоқи» Кенгаши етакчиси Тошов Фирдавс Ҳакимович сўзга чиқиб,

«Шарғункўмир» АЖ «Ёшлар иттифоқи» Кенгаши етакчиси Тошов Фирдавс Ҳакимович

мамлакатимизда 30 июнь санаси “Ёшлар куни” деб эълон қилинганлиги муносабати билан “Шарғункўмир” АЖ фаолият юритиб келаётган ёш мутахассис ишчи-ходимларни байрам билан табриклади. Жамиятда фаолият юритиб келаётган энг аввало ватанпарвар, фаол, намунали, иқтидорли, ўзининг фидоийлиги, меҳнатсеварлиги ва корхона манфаатларига садоқат билан хизмат қиладиган 30 ёшгача бўлган ёш мутахассис ишчи-ходимларни моддий рағбатлантириш, уларга ташаккурнома билдириш, байрам тадбирида уларнинг номини намуна сифатида  эътироф этиш ва шу орқали бошқа ёшларга иштиёқ бериш масалалари юзасидан ўз фикрларини билдириб ўтди. Шундан сўнг «Шарғункўмир» АЖда фаолият юритиб келаётган 30 ёшгача бўлган ёш мутахассис ишчи-ходимлар “Шарғункўмир” АЖ маъмурияти, касаба уюшмаси қўмитаси ва “Ёшлар иттифоқи” Кенгаши билан ҳамкорлигида тақдирландилар, шу жумладан: «1-сон ер ости усулида кўмир қазиб олиш» участкаси, «2-сон очиқ усулда кўмир қазиб олиш»  участкаси, «3-сон очиқ усулда кўмир қазиб олиш»  участкаси, «4 — сон очиқ усулда кўмир қазиб олиш»  участкаси, Темир йўл транспорти участкаси, «Автожамланма»  участкасида фаолият юритиб келаётган ёш ишчи-ходимларга ташаккурномалар топширилди;

«Электромеханика устахоналари» участкаси устаси Эсанов Зайниддин Сайфи ўғли, Қурилиш-таъмирлаш участкаси бошлиғи Абдурахимов Насриддин Саппарович, “Ташқи ва ички харидлар” бўлим бошлиғи Саидов Соҳибжон Эргаш ўғли “Фахрий ёрлиқ” билан тақдирландилар;

«Шарғункўмир» АЖ “Ташқи ва ички харидлар” бўлим бошлиғи Саидов Соҳибжон Эргаш ўғли
  • «Автожамланма»  участкаси назоратчи механик Одинаев Сухробжон Фатхуллаевичга жамият бош директори алоҳида ўз тилакларини билдириб, ёш мутахассисга телевизор совға тақдим этди;
«Шарғункўмир» АЖ Автожамланма»  участкаси назоратчи механик Одинаев Сухробжон Фатхуллаевич

«1-сон ер ости усулида кўмир қазиб олиш» участкаси ер ости тоғ-кон ишчиси Махамадиев Сирожжон Зокиржон ўғли, «2-сон очиқ усулда кўмир қазиб олиш»  участкаси ер усти тоғ-кон ишчиси Абдумуродов Шохрух Халим ўғли, «3-сон очиқ усулда кўмир қазиб олиш»  участкаси бошлиғи Турсунов Тошпўлот Мусулманкулович, «4 — сон очиқ усулда кўмир қазиб олиш»  участкаси ер усти тоғ ишчиси Умаров Санжар Хамдамкул ўғли, Қурилиш-таъмирлаш участкаси сувоқчиси Махамадиев Собиржон Зокиржон ўғли, Меҳнат муҳофазаси, техника ва саноат хафвсизлиги бўлими бошлиғи Азизкулов Маъруфжон  Абдухафиз ўғли, Ёшлар етакчиси Тошов Фирдавс Ҳакимовичлар электропеч билан тақдирланишди; «Шамоллатиш хавфсизлик техникаси ва портлатиш ишлари»  участкаси Портлатувчи устаси Курбонов Бехруз  Хазраткул ўғли, «Энергомеханика таъмир хизмати ва профилактика ишлари»  участкаси ер ости электрочилангари Пардаев Сирожиддин Убайдуллоевич, «Маъмурий маиший бирлашма» хизмати қозонхона машинисти(ўт ёқувчи) Мухамадиев Хусниддин Махмудович, «Автожамланма» участкаси Механизмлар бўйича механик Мирзакулов Амрилло Аманулло ўғли ва Эксковатора DOOSAN  300 ҳайдовчиси Турсунов Журабой Мусулмонкул ўғли, Ҳарбийга мажбурларни ҳисобга олиш бўйича нозир Мухамадиева Нелюфар

Ҳарбийга мажбурларни ҳисобга олиш бўйича нозир Мухамадиева Нелюфар
  • Авазмуратовна, товар моддий бойликлар ҳисобчиси Данаев Мансур Хамрокулович, Модернизация филиали Қурилиш ишлари бўйича назоратчи муҳандис Кучаров Файзали Фазлиддин ўғли электрочайник билан тақдирланишди;
  • «1-сон ер ости усулида кўмир қазиб олиш» участкаси ер ости тоғ лаҳмларини ўтувчиси Ёкубов Зафар Сафар ўғли, «2-сон очиқ усулда кўмир қазиб олиш»  участкаси ер усти тоғ-кон ишчиси Нурматов Мурадулло Қурбанович, «3-сон очиқ усулда кўмир қазиб олиш»  участкаси ер усти тоғ-кон ишчиси Умаров Наимжон  Жумакулович, «4-сон очиқ усулда кўмир қазиб олиш»  участкаси ер усти тоғ-кон ишчиси Пирматов Бобир Аликулович, «Энергомеханика таъмир хизмати ва профилактика ишлари»  участкаси ер ости электрочилангар Туркманов Ўткиржон Саидахматович, «Кўмирни қабул қилиш ва юклаш» участкаси кўмир сараловчиси Солиев Абдурасул  Абдирахмоновичлар пул мукофоти билан тақдирланишди.

Тадбир сўнгида “Шарғункўмир” АЖда фаолият юритиб келаётган ёш ишчи-ходимларни қўллаб-қувватлаб келаётган, жамоат ишларида фаол, намунали раҳбар ходимлар, шу жумладан жамият бош директори Очилдиев Анвар Холмуротович, бош муҳандис ўринбосари Қурбонов Абдуқаххор Тўраевич ҳамда Модернизация филиали директори Сурхонов Шавкат Журақуловичларга ёшлар жамоаси номидан ташаккурномалар топширилди. 

“Шарғункўмир” АЖ бош директори жамиятда фаолият юритиб келаётган ёш ишчи-ходимларни яна бир бор байрам билан табриклаб, уларни келажакда етук мутахассис бўлиб етишишларига, аввало ватан, корхона манфаатлари учун “бир ёқадан бош чиқариб” сидқи-дилдан хизмат қилишлари, жамият ривожига ўз ҳиссаларини қўшиб меҳнат қилишларини таъкидлаб ўтди.

Related Posts