Биз ҳақимизда

Ушбу кўмир конининг қурилиши 1943 йилда бошланган. «Сариосиё» темир йўли бекатидан «Тоқчиён» (ҳозирги Шарғун шаҳри) 12 километр узунликдаги темир йўл шаҳобчаси қурилди, кўмир ташиш учун 18 километр узунликдаги осма-юк канат йўли, ходимларни ва товар моддий бойликларини ташиш учун 20 километр масофага автойўл қурилди.
1958 йили Шарғункўмир кони ишга туширилиб, йилига лойиҳа қуввати 400 минг тоннага мўлжалланган.
Шахтанинг қурилишида А.Эшқулов, Х.Турсунов, П.Хурсановлар жонбозлик кўрсатдилар. Уларнинг Бойсундаги кўмир конидан қўлда кўмир қазиб чиқариб, оталари ва боболарининг изларидан боришди.
Улар Хукуматимизнинг орден ва медаллари билан тақдирланиб, проходкачилар бригадаси бошлиғи Парда Хурсанов «Ҳурматли шахтёр» унвонига эга бўлди ва унинг уч уғли шахтёрлар сулоласининг давомчиси бўлишди.
Шахтани эксплуатацияга 1958 йилда топширгандан сўнг «Шарғункўмир» шахта бошқармаси ташкил топиб, бошқармага ҳар ҳил йилларда В.И.Танишев, А.У.Усманов, Э.Ю.Юсупов, Г.М.Ибрагимов, А.И.Буравлев, Н.К.Курбаноиязов, М.К.Галимов, Х.П.Хурсанов, У.А.Рашидов, К.Л.Хонов, Ч.Т.Очилдиев, К.С.Зокиров, Н.А.Джуракулов, С.Х.Кучаровлар раҳбарлик қилдилар.

0
ЙИЛ ОЛДИН КОНИМИЗ ИШЛАБ БОШЛАГАН

Натижалар

«Шарғункўмир» акциядорлик жамияти кўмир қазиб чиқариш режасини 2013 йилда 100,3 фоиз, 2014 йилда 297,8 фоиз бажарган ҳамда кўмир сотиш режасини 2013 йилда 202,0 фоиз, 2014 йилда 296,5 фоизга бажарган. Биргина 2014 йилда жамият томонидан 95,2 млн.сўм соф фойда олинган.
Олинган соф фойда ҳисобидан 2013-2014 йилларда 3 та “DOSAN-DX” экскаватори ва юклаш техникаси, 2 та “Shanxi”, 2 та “Sinotruk”, 4 та “Howo”, “DOSAN-DX” самосваллари олиб келинган.
2014 йилдан бошлаб жамиятнинг ишлаб чиқаришини модернизация қилиш бўйича қиймати 101,3 млн.долларлик лойиҳани ишлаб чиқишда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшди.
Мустақиллик йилларида амалга оширилган улкан бунёдкорлик ишларини ўз жамоаси даврасида доимо фахр билан тилга олади ва жамоадошларини истиқлол берган имкониятлардан самарали фойдаланишга даъват этади.

Кутилаётган натижалар

  • 2018 йилдан бошлаб, йиллик тошкўмир қазиб олиш ва сотиш 900 минг тоннага етказилади.
  • Қўшимча 450-500 дан зиёд иш жойлари яратилади.
  • Кўмир маҳсулоти «Ўзбекэнерго» ДАК нинг Янги-Ангрен ва Ангрен иссиқлик электростанциялари, «Ўзқурилишматериаллари» АК га қарашли цемент заводларига, «қишлоқ қурилиш инвест» корхоналари ва бошқа истеъмолчиларга етказиб берилади.

Биз билан ҳамкорлик

«Шарғункўмир» АЖ асосан СССШ маркали тошкўмир қазиб чиқаради, фракцияси 13 мм, калорияси 8100 ккал/кг. Йиллик қуввати – 100 минг тонна, аниқланган кўмир заҳираси – 35,6 млн.тоннани ташкил этади.

Расмлар галереямиздан

Охирги янгиликлар

14 мая

Шавкат Мирзиёев Сариосиё туманидаги Шарғун кўмир конида олиб борилаётган ишлар билан танишди.

Шарғун кўмири сифатининг юқорилиги, захираси кўплиги билан бошқалардан ажралиб туради. Бугунги кунда бу ерда 2017—2020 йилларга мўлжалланган 105,5 миллион долларлик
14 мая 2019   /   0 Comment   /   2   /   Read More